Статистика |
Hozirda saytda: 13 Mexmonlar: 13 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 29 » Cевара Назархон Олма-Отада концерт берди
23:35 Cевара Назархон Олма-Отада концерт берди |
BBC Radio Awards for World Music талқини бўйича Осиёнинг энг яхши қўшиқчиси, хонанда Севара Назархон 23 март куни Олма-Ота шаҳрида концерт дастурини тақдим этди. Саҳнага Севара камтарона либосда чиқди, унинг айтишича, бундан мақсад томошабинларнинг эътиборини фақат мусиқага жалб қилишдир. Севара ўзбек, инглиз ва рус тилларида қўшиқлар ижро этди. Севара ижросидаги Лара Фабианнинг "Je t’aime" қўшиғининг кавер-талқининимухлислар катта олқишлар билан кутиб олишди. Шу кни залга айтиш лозимки, унинг энг ашадди мухлислари ташриф буюришди ва концерт давомида уни қўллаб-қувватлашб туришди. "Қўшиқларнинг матнини ўзим ёзаман ва асосий эътиборни матнгақаратаман”,- дейди Севара. "Агар матн менга таъсир қилса, демак қўшиқменики, каверларни танлашда ҳам фақат ўзимнинг кўнглимга яқин бўлганлари саралаб, ижро этаман”. Мусиқа ихлосмандларига Севаранинг қадрдон дўсти Ботирхон Шукеновнинг ташрифи ёқимли совға бўлди. Ботирнинг айтишича, ушбуконцерт учун у Москвага сафарини ҳам қолдирган. КонцертдаСевара қўшиқ ижро этди, Ботир эса саксофонда унга импровизация қилиб турди. Улар биргаликда машҳур эски хитлардан бири бўлмиш "Только у любимой могут быть такие необыкновенные глаза" қўшиғини ижро этишди. Концертни ўзбек халқ қўшилқари "гулдастаси" якунлаб берди. Ушбу қўшиқлар ҳам мухлислар томонидан муносиб кутиб олинди, улар концертдан сўнг ҳам анча пайтгача тарқалишмади ва Севарадан дастхат олишга ошиқишди.
Эслатиб ўтамиз, Севара Назахон апрел ойида Россиянинг қатор шаҳарларига ҳам гастрол сафарини режалаштирган.
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 739 |
| Рейтинг: 4.9/8 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|