Ҳиндистондажурналистлар ноёбоила — «бўрисиндроми» ёкигипертрихоздан азиятчекаётган учопа-сингил ҳақидаэшитиб қолишди. «Бўри» опа-сингил — 24 ёшли Савита, 1 9 ёшли Мониша ва 17 яшар Савитри Санглилар Ҳиндистон марказида жойлашган Пуна шаҳри яқинидаги кичкина қишлоқда яшашади. Гипертрихоз наслдан-наслга ўтувчи камдан-кам учрайдиган хасталик бўлиб, унда инсоннинг бутун танаси тук билан қопланади. Юзлари батамом тук билан қопланган қизларнинг онаси Анита Самбхажи Раутнинг сўзларига кўра, уларга хасталик отасидан юққан. Ушбу оиладаги яна уч қиз эса «бўри синдроми»га чалинмаган. «Бўри» опа-сингиллар хасталикдан халос бўлиш учун маблағ тўплаб, нархи бир неча минг доллар баҳоланадиган лазерли эпиляция хизматига мурожаат этишни орзу қилишади. Ҳинд режиссёри Шех Гупта опа-сингиллар тақдири борасида фильм суратга олишни ва шу йўл билан кишилар диққатини муаммога қаратиб, қизлар учун лазерли эпиляцияга пул тўплашга кўмаклашишни режалаштирмоқда