Главная » 2013»Yanvar»23 » Бутун дунйода ишсизлар сони 197миллион кишига етди
07:45
Бутун дунйода ишсизлар сони 197миллион кишига етди
Бутун дунёда ишсизлар сони 197 миллион кишига етди. Келгуси йилларга оид тахминлар ҳам зўр эмас. Халқаро меҳнат ташкилоти тарқатган “Бандликнинг глобал тенденциялари-2013” ҳужжатида шундай дейилади. Ушбу ҳужжат маълумотларига кўра, ўтган йилда дунё бўйича ишсизлар сони тўрт миллион кишига кўпайган. 2012 йилда ишдан айрилганларнинг атиги чораги ривожланган мамлакатларда, қолгани 75 фоизи эса ривожланаётган давлатлар, энг аввало, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка давлатларига тўғри келади. Маълум бўлишича, 870 миллионга яқин киши, асосан ривожланган давлатлардагилар, ишли бўлса ҳам, бир кунда 2 доллардан камроқ пул топади, улардан 400 миллионга яқини камбағалликда кун кечирмоқда.