Кинорежиссёр ва телебошловчи Бурҳон Шароповнинг ижодида янгиликлар кўп. Айни пайтда у раҳматли Охунжон Мадалиевнинг ўғли Қиличбек Мадалиевнинг баҳордаги концертига режиссёрлик қилиш ниятида. Тайёргарликлар бошланган. Бундан ташқари, Бурҳон Шаропов "Куёвлар қўзғолони” деб номланган янги фильмини тугатиш арафасида. Қизиқ, "Келинлар қўзғолони” ўз вақтида кўп томошабин тўплаган, ҳозирги кунда ҳам маза қилиб томоша қилинадиган фильмлардан. "Куёвлар қўзғолони” ҳам муваффақият қозона олармикин? Буни вақт кўрсатади. Фильм ҳақида эса яна маълумот берамиз.