Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 15 » «Бунёдкор» Жанубий Корея клуби билан дуранг ўйнади
21:35 «Бунёдкор» Жанубий Корея клуби билан дуранг ўйнади |
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўйин 13 март, чоршанба куни Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилди, «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Учрашувда ҳисобни биринчи бўлиб «Бунёдкор» очди – 15-дақиқада Александр Пишчур ОЧЛдаги иккинчи, «Бунёдкор»даги олтинчи голини урди. Бироқ иккинчи бўлимда «Поханг» Стилерз» етти дақиқа ичида ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Бунёдкор» мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлди. «Бунёдкор»га бир очко келтирган гол Камолиддин Мурзоев ҳисобига ёзилди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» жамоаси Япониянинг «Санфречче Хиросима» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, «Бунёдкор» ва «Бейжинг» жамоалари «G» гуруҳда 4 очко билан 1-2-ўринларни бўлишиб туришибди.
3-турда «Бунёдкор» Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 2 апрель куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.
Маълумот ўрнида, бир кун аввал ОЧЛдаги Ўзбекистоннинг бошқа бир жамоаси – «Пахтакор» сафарда БААнинг «Аш-Шабоб» жамоасини мағлубиятга учратиб, «В» гуруҳи пешқадамига айланиб олган эди.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 634 |
| Рейтинг: 5.0/15 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|