Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг гуруҳ босқич 5-тур учрашувларидан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Санфречче Хиросима" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Учрашув деярли тенгкурашлар остида ўтди. "Бунёдкор" жамоасида уч-тўрт голлик вазиятлар содир этилсада, "қалдирғочлар" дарвоза томон йўл топа олишмади.
Ушбу дурангдан сўнг "Бунёдкор"нинг очколари сони тўққизтага етди. Бизнинг ўйиннинг батафсил шарҳига бироздан сўнг тўхталиб ўтамиз.
ОЧЛ-2913, 5-тур "Бунёдкор" - "Санфречче Хиросима" — 0:0 "Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Артём Филипосян, Анвар Ғофуров, Марко Блажич (А.Раҳматуллаев, 78), Жавлон Иброхимов (Дилшод Жўраев, 63), Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев (Камолиддин Мурзоев, 26), Олег Зотеев, Олександр Пишур. "Санфречче Хиросима": Шусаки Нишикава, Хванг Сеокхо, Хироки Мизумото, Томотака Окомото, Парк Хюнг Жин, Ли Даэ Хун, Гакуто Нотсуда, Сена Инами, Цукаса Шиотани, Кожи Накажима, Хайао Кавабе.
|