Статистика |
Hozirda saytda: 30 Mexmonlar: 30 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 21 » "Бунёдкор" сафида бу йил иккита легионер ўйнайди
13:04 "Бунёдкор" сафида бу йил иккита легионер ўйнайди |
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби 2013 йилги Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари учун якуний рўйхатини топширди. Мусобақа регламентига кўра биринчи тур учрашувига роппа-роса бир ҳафта вақт қолганида жамоалар дастлабки топширган “заявка”ларига бештагача ўзгартириш киритишлари мумкин. “Бунёдкор” сафида кўрикда бўлишиб, мураббийлар штабига маъқул келишган украиналик ҳужумчи Александр Пишур ҳамда сербиялик ярим ҳимоячи Марко Блажич янги мавсумда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилишадиган бўлишди. Кеча эса “Бунёдкор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари учун ушбу икки футболчини рўйхатга қўшди. Александр Пишур 11-рақам остида “заявка” қилинган бўлса, Марко Блажич 7- рақамни танлади. Бу икки футболчи дастлабки “заявка”да бўлишган Шавкат Саломов ва Расулжон Шуҳратов ўрнини эгаллашди. Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 8-20 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб борди. Миржалол Қосимов шогирдлари йиғин доирасида олтита назорат учрашувида майдонга тушишди. Шулардан иккитада ғалаба, учта дуранг ва битта мағлубият қайд этилди. Тўплар фарқи – 12:7, “қалдирғочлар” фойдасига. “Бунёдкор” жамоаси аъзолари Анталиядаги йиғинини якунлашиб, 20-дан 21 февралга ўтар кечаси тунгги 02:40да Тошкентга қайтиб келишди.
манба: fcbunyodkor.com
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 630 |
| Рейтинг: 5.0/9 |
Всего комментариев: 1 | |
|
|
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|