Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда "Бунёдкор” жамоаси Таиландга сафар қилиб, маҳаллий "Бурирам Юнайтед” жамоасига қарши майдонга тушди. "Қалдирғочлар” учун ноодатий об-ҳаво шароитида кечган ўйинда Қосимов шогирдлари жуда ҳам бўш ўйин намойиш этишди ҳамда якунда мағлуб бўлишди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Анавин Жужин ҳисобни очди. Шу куни Нестеровнинг ўрнига дарвозда турган Мурод Зуҳуров унинг зарбасини қайтара олмади. Биринчи бўлимнинг охирларида захирадан майдонга тушган Игорь Таран гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Кўринишидан учрашув дуранг ҳисобда якунланадигандек туюлган бир пайтда таиландлик футболчилар гол киритишга муваффақ бўлишди. Сумрай гол муаллифига айланди.
Шу тариқа "Бунёдкор” сафарда кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Лекин ҳали Тошкентда кечадиган жавоб учрашув борлигини инобатга оладиган бўлсак, сафардаги 1:2 ҳисоби ёмон натижа эмасдек туюлади. Бу ёғини вақт кўрсатади.
Осиё Чемпионлар лигаси, нимчорак финал "БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” – "БУНЁДКОР” 2:1 (0:0) Голлар: Анавин Жужин 17 (1:0), Игорь Таран 45+1 (1:1), Эккачай Сумрей 76 (2:1) Огоҳлантиришлар: Сурат Шуха 25, Жасур Ҳасанов 78, Игорь Таран 80, Хайрулла Каримов 85 "БУРИРАМ ЮНАЙТЕД”: 1.Сиварук Тедсунгноен, 2.Зиратон Бунматхан, 3.Пратхум Чутхонг, 5.Осмар Барба, 6.Танасак Срисай, 13.Жирават Макаром, 15.Сурат Шуха (11.Эккачай Сумрей 70), 17.Анавин Жужин, 19.Кай Хирано (16.Суриа Домтайсонг 60), 22.Адисак Крайсорн (32.Денис Бушенинг 90+3), 25.Сури Шуха "БУНЁДКОР”: 25.Муроджон Зухуров, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев 78), 8.Жавлон Иброхимов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 17.Камолиддин Мурзоев (11.Олександр Пишур 73), 18.Фозил Мусаев (9.Игорь Таран 39), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев Ҳакамлар: Бенжамин Жон Вильямс, Меттью Жеймс, Аназ Хакан, Ма Нинг (барчаси – Австралия) Ҳакамлар эксперти: Субҳиддин бин Моҳд Солиҳ (Малайзия) Учрашуви комиссари: Давлатмурод Исломов (Тожикистон).
|