Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 14 » Бунёдкор" "Поханг" билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолди
00:02 Бунёдкор" "Поханг" билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолди |
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг гуруҳ босқич 2-тур учрашувларидан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Поханг Стилерс" клублари ўртасидаги учрашув жанговар 2:2 ҳисоби билан якунланди.
Аввалига Олександр Пишчур 15-дақиқада ҳисобни очди. Кейин эса, рақиблар икки гол уришга муваффақ бўлишди. Ли Мёнг Жу 62-дақиқада дарвозани ишғол қилган бўлса, Гванг Хун Ли 67-дақиқада иккинчисини урди. Гарчи, ўйинда бироз устунлик "Бунёдкор" томонида бўлган бўлсада, бир-биридан фарқ қилган икки ўйинга гувоҳ бўлдик. Ниҳоят, сўнгги сонияларда "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштира олди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг охирида Жасур Ҳасанов чап оёғида кучли зарба йўллади, дарвоза ёнида ушбу тўпни Мурзоев сал буриб, дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари мағлубиятдан қутилиб қолишди. Шу гуруҳдан ўрин олган Хитойнинг "Пекин Гуоан" ва Япониянинг "Сафречче Хиросима" жамоалари ўртасидаги ўйинда хитойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Осиё Чемпионлар лигаси, 2-тур "Бунёдкор” - "Поханг Стилерс” — 2:2 Голлар: Олександр Пишчур (15), Камолиддин Мурзоев (90+3) - Ли Мёнг Жу (62), Гванг Хун Ли (67).
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 572 |
| Рейтинг: 5.0/9 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|