SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 19
Mexmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 29 » "Бунёдкор"да ғалаба, "Пахтакор"да мағлубият
23:38
"Бунёдкор"да ғалаба, "Пахтакор"да мағлубият
Бугун Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб Бекободда "Металлург” амалдаги чемпион Тошкентнинг "Пахтакор” жамоасини қабул қилди. Муросасиз кечган баҳсда бекободликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аввалига, 61-дақиқада Дилмурод Каримов ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада "Металлург” жамоаси яна бир гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу голга Руслан Вагапов муаллифлик қилди. Шу тариқа "Пахтакор” клуби мавсумдаги 3-ўйинидаёқ мағлубиятга учради. "Металлург" эса аксинча 10 очко тўплаган ҳолда, жадвалнинг иккинчи ўрнида мустаҳкам жойлашиб олди.

"Металлург” – "Пахтакор” 2:0
Голлар: Д. Каримов 61, Р. Вагапов 88.

Соат 17:00да эса Тошкентнинг "Бунёдкор” жамоаси янги стадиондаги биринчи расмий учрашувини бошлади. "Гулистон”ни қабул қилган "қалдирғочлар"нинг осон ғалаба қозониши кутилганди. Шунга мос равишда майдон эгалари ташаббусни қўлга олиб, ҳужумларни бошлаб юборишди. Лекин шу куни "Гулистон" ҳақиқий маънода чақилмас ёнғоққа айланди. Айниқса меҳмонлар дарбозабони жамоадошларини кўпгина вазиятларда қутқариб қолди. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" сафида Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдаги фаоллиги билан ажралиб турди. 27-дақиқада "Гулистон" жарима майдони ичида юзага келган "каша" оқибатида Камолиддин Мурзоев яқин масодан ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда "Гулистон" ҳимояни кучайтирди ва рақиб ҳужумлари хавфини анча сусайтиришга эришди. Лекин шу куни улар таркибида яхши плеймейкр ва хужумчи етишмаганини ҳам эътироф этиш жоиз. Бундан ташқари, меҳмонлар рақибдан бироз чўчиб ўйнагандек кўринди. Тўпга ташланишда, қарши ҳужумни уюштиришда бу яққол сезилди. Миржалол Қосимов ҳужумни кучайтириш мақсадида майдонга Пишур, Таран ва Баҳор Пардаевларни туширди, бироқ шу куни уларнинг биронтасига гол уриш насиб қилмади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг пойтахт грандига муносиб қаршилик кўрсатгани стадионга йиғилган мухлисларда ҳам илиқ таасурот қолдирди. Дарвоқе, стадион ҳақида...

Стадион
Ўйиндан бир кун олдин ОАВда (кечки пайт) чипталар сотувга чиққани эълон қилинди. Лекин уларнинг нархи ҳақида ҳеч лом-мим демади. Ўзбекистон-Ливан ўйинига "илинолмаган" янги "илинишга" шароити бўлмаган, лекин янги стадионни кўриш иштиёқида ёнаётган мухлислар бугун яна стадион томон ошиқишди. Олий лига ўйинига кам одам келиши ва чипта ҳар доимгидек "хамёнбоп" бўлишига ишонч ҳосил қилган, ҳам тошкентлик, ҳам гулистонлик ишқибозлар шошмасдан майдон атрофига йиғила бошлашди. Чиптахона томон яқинлашар эканман, баъзиларнинг хомуш бўлиб ўйланиб турганига гувоҳ бўлдим.
Наҳотки, бу гал ҳам чипта қолмаган бўлса, деган фикр ўтди ҳаёлимдан. Йўқ, шукрки чипта бемалол лекин унинг нархи бундан 3 кун аввалги ҳолатдан (ҳар ҳолда давлат нархи бўйича) фарқ қилмасди.
"Бугун ким ўйнайди, Бунёдкорми ё...", "Нега ярим йилда 10 баравар ошиб кетди нархлар...", "Энг арзони неча пул?", "Нима қилдик?" деган саволлар эшитилди атрофдан. Маълум бўлишича чипталар бу сафар ҳам 15 - 30 минг сўмдан сотилаётган экан. Тўғри, ЖАР билан янги стадионнинг ўртасида от билан туячалик фарқ бор, лекин Ўзбекистон билан "Бунёдкор" ўйини аҳамияти ўртасида ҳам бундан кам бўлмаган фарқ борлиги кундек равшан.
Қисқаси, шу куни чипта нархидан бехабар мухлисларнинг ярми ноиложликдан ўйинга кирди қолгани қўлини чўнтагига солганча ортига қайтди.

"Бунёдкор” – "Гулистон” 1:0
Гол: К. Мурзоев, 27.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 748 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz