Главная » 2013»Mart»4 » «Бунёдкор» «Бейжинг Гуоан»ни янги стадионда қабул қилади
12:01
«Бунёдкор» «Бейжинг Гуоан»ни янги стадионда қабул қилади
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 2013 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги иккинчи уй учрашувини янги «Бунёдкор» стадионида ўтказади.
27 февраль куни ЎФФ 1-вице президенти Сардор Раҳматуллаев номига ОФКдан хат келди. Унда маълум қилинишича, Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони 2 апрель куни Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» ва Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» жамоалари ўртасидаги ОЧЛ-2013 «G» гуруҳи 3-тур учрашуви ўтказиладиган ўйингоҳ сифатида тасдиқланган.
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ОЧЛ-2013 гуруҳ босқичидаги дастлабки уй учрашувини 13 март куни Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилади.
Бунга сабаб, «Бунёдкор» стадиони майдони майсаси фақатгина Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви арафасида тайёр ҳолатга келади. Ўзбекистон – Ливан ўйини 26 март куни ўтказилади.