SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 18:54
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 20 » Бундан бир неча йиллар илгари ўша қўшиқ жуда ҳам машҳур бўлганди.
06:52
Бундан бир неча йиллар илгари ўша қўшиқ жуда ҳам машҳур бўлганди.
Наргиза (исми ўзгартирилган): - Бундан бир неча йиллар илгари ўша қўшиқ жуда ҳам машҳур бўлганди. Шу қўшиқни жуда яхши кўрардим. Ўша пайтларда мен Мурод билан бир кўчада, бошқа-бошқа маҳаллаларда турардик. Кўчага кириш жойимиз бир жойдан бошланиб, у бизни орқа тарафимиздаги кўчада турарди. Бир-биримизни ҳар куни кўрардик. Меҳр кўзда эканми, орамизда муҳаббат пайдо бўлди. У сал шўх, шартта гапирадиган одати борлиги учун, ўзи келиб гапирганидан танишиб кетгандик. Ҳар куни учрашардик. У жуда ҳам яхши йигит, фақат сал масъулиятсизроқ эди. Кўпинча учрашувга кеч қоларди... Лекин, бир зумда ҳазил қилиб, кечирим сўрар ва ярашиб олардик. Орадан вақт ўтди, катта бўлдик. У супермаркетга сотувчи бўлиб ишга жойлашди, мен эса институтга ўқишга кирдим. Унга ўқишга кириш ҳақида гапирсам "кейин ўқирман" деган жавобни эшитдим, ваҳоланки оиласида унинг ишлаши шарт эмас, унинг ўзида ўқишга қизиқиш йўқ эди. Ҳаттоки, у ўқишга кирса, оиласидаги контракт пулини тўлашга ҳам тайёр эдилар, лекин Мурод қандайдир бошқача эди. У хаёлида осмонларда учиб юрар, "катта ишларни амалга ошираман" дерди. Унинг мақсадларини тушуна олмасам ҳам, уни севардим. У ҳам доим мени севишини айтар ва доим турмуш қуриб, бахтли бўлишимиз ҳақида гапирарди.[www.JPG.uz - Saytdan olindi]
Бу орада менга совчилар кела бошлади. Унга бу ҳақида айтсам, "сен ҳам ҳамма қизларни гапини гапиряпсанми?" деди. Мени жаҳлим чиқди, "мен ҳамма қизлардан эмасман, агар вақтида ҳаракат қилмасанг бўлмайди, мени бу йил аниқ узатишади" дедим. Ўша йили, институтни битириш йилим эди. Мен Муродни деб, 4 йилдан буён совчиларни қайтараётгандим.

Ота-онам, охири келаётган совчилардан бирини танлаб, розилик бериб юборишибди. Нима қилишимни билмай қолдим, уйда ҳеч ким мени эшитишни ҳам истамасди! Онамга айтсам, "Ўткинчи туйғу! Муродми, у жуда ҳам масъулиятсиз, кўча йигити, у билан одам хор бўлади! Эсингдан чиқар! Энди бировга унаштирилгансан!" дедилар. Жуда ҳам эзилдим. Бу орада Муродга ҳаттоки, "бирга қочиб кетайлик" дейишгача бордим. У ҳам рози бўлди. Қочиб кетишни режалаштирдик. Шу кунларда онамга қарашиш учун, уйимизга Ойдин холам келиб, бир ҳафтача яшаб туриб қолдилар. Холамга дардимни айтгандим, жаҳллари чиқди. Албатта, қочиб кетмоқчилигимни айтмадим, ота-онам мени тушунмаётганлигини айтдим. Холам ўйланиб туриб: "Қизим, ота-она боласига ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмайди. Ўша йигит сени яхши кўрса, нега 4 йилдан буён совчи жўнатмади? Нега бир оғиз даданг билан учрашмади? Ахир яқин жойда тураркан. Демак, у масъулиятсиз ва ўзида ҳоҳиш йўқ, унақа бетайин йигитни унут!" дедилар.

Мен эса, албатта бундай қилишни ҳоҳламасдим, аниқ қочиб кетишни режалаштириб қўйгандим. Афсуски, холам, мени ҳар бир қадамимга кўз-қулоқ бўлиб, тўйга 4 кун қолганидан бошлаб, мени кўчага ёлғиз чиқармай қўйишди! Кечаси чиқиб кетишнинг ҳам иложи йўқ бўлиб, бир нечта аёл қариндошларимиз ҳам ҳовлида, тўйнинг кам-кўсти билан овора эдилар. Белгиланган вақтда чиқа олмадим...

Тўйим бўлди, роса йиғладим. Очиғи, эримнинг юзига ҳам қарагим келмасди....

Орадан вақт ўтди, тўй саёҳатига бориб келдик. Қайнона-қайнотам квартира олиб, алоҳида чиқариб юборишди. Бу орада ота-онам ҳам ҳовлимизни сотиб, пулига қўшиб, 2 та квартира олишди ва 2 та акамни алоҳида қилишиб, ўзлари ва кичик укам билан бошқа жойдан кичикроқ ҳовли олишди. Шу билан тўйдан кейин маҳаллага ҳам бора олмадим ва Муродни ҳам бошқа кўрмадим . . .

Ҳаётим бир текис давом этарди, бир қараганда ҳаммаси жойида, эрим, уйим бор. Эрим ҳаттоки, яқинимиздаги кийим-кечак магазинида ишлашимга рухсат берди. Ишим ҳам қийин эмасди. Ҳеч нарсадан камим йўқ. Бу орада ҳомиладор бўлиб, ўғилли ҳам бўлдик. Лекин, юрагимни севги дарди емирарди. Ўзимча, Муродга турмушга чиқсам бошқача бўларди, деб эзилардим... Эримни хушламас, доим унинг ўрнида Мурод бўлиб қолса эди, дердим...

Ўша қўшиқни қайта-қайта тинглардим. Айниқса, қўшиқдаги "Тақдир экан севгилим, пешонамга битмадинг" сатрларини такрорлаб йиғлардим...

радан бир неча йил ўтди. Иккинчи боламга ҳомиладорлигимда, жуда инжиқ бўлиб қолдим. Эрим нима десам, олиб келиб берар, кўнглимга қарарди. Бир куни, эрим билан айланиб юриб, супермаркетга кирдик. Аввалига бепарво, егим келган егуликларни танлаб, сотувчига қарасам, Мурод. Ҳали ҳам ўша-ўша, гўё ҳеч нарса ўзгармагандек. Ҳайрон бўлдим, оддийгина кийиниб олган, мени кўриб совуққина сўрашиб ҳам қўйди! Индамай харид қилган нарсаларимни олиб, эрим билан чиқиб кетдик. Ўша учрашувдан кейин бир неча кун ўзимга келолмай юрдим. Кейин охири юрак ютиб, ўша маҳаллада яшайдиган дугоналаримдан бирига телефон қилиб, гапни айлантириб Мурод ҳақида сўрадим. Нима гап эшитдим денг?[www.JPG.uz - Saytdan olindi]

Дугонамнинг айтишича, Мурод ҳечам ўзгармабди. Ўша-ўша масъулиятсиз, ҳали ҳам "кейин катта бизнес қиламан", деган гаплар билан ҳар хил супермаркетлардаги ишига қаноатланиб юрган экан. Шунча йиллар давомида ҳаётда ҳеч нарсага эришмабди! Ҳали ҳам, ўша хаёллари билан осмонда учиб юрганмиш. Анчагина супермаркетлардан ҳам ҳайдалган экан, чунки маъсулиятсизлиги билан ишлолмабди. Отаси ўқишга олиб кирмоқчи бўлибди, лекин вақтида репетиторларга боришни ҳоҳламай, тайёрланмай, ҳатто имтиҳонга ҳам бормабди. Баҳонаси, севганим эрга тегиб кетди, энди менга яшашнинг қизиғи йўқ, деган гап топиб олганмиш. Ҳамма нарсадан норози ва гўёки, бутун олам унга қаршидек. Ўша аввалгидек яшаб юрганмиш. Отаси сафарга кетганида, онаси бетоб бўлиб қолганида, кечаси шифокор чақиришга ҳам ярамагани учун, онасининг аҳволи оғирлашиб, бир қўли фалаж бўлиб қолибди. Муроднинг бўлса, парвойи палак, отаси келиб койиганда, "ўзимнинг ҳам тобим йўқ эди" деб баҳона қилганмиш.

Бу гапларни эшитиб, ўйланиб қолдим. Эрим билан ўтаётган ҳаётим, эримнинг жонкуярликлари, менга ва боламга меҳрибонликлари кўз олдимга келди. Боламнинг бир марта иссиғи чиққанида, эрим, ишдан чарчаб келганига ва ёғаётган ёмғирга ҳам қарамай, иккимизни машинада дарров касалхонага олиб борганию, кечаси билан, боламнинг тепасида ўтириб чиққанлари, мен бетоб бўлганимда 2 кечалаб ухламай менга қараганлари, ҳомиладорликдаги инжиқликларимни индамай кўтаришларию, кечаси бўлса ҳам, егим келган нарсаларни олиб келиб беришлари, кўз олдимга келди...

Яхши ҳамки, ўша тўйдан олдин қочиб кетишдан мени Худо асраган экан! Яхшиям ўшанда холам, менинг ёнимдан бир қадам жилмаган экан! Холам тўғри айтган эканлар, "Ота-она ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмас экан!" Бошқаларда билмадиму, лекин қиз бола ота-онанинг гапига кириши керак экан, деган фикрга келдим.

Мана ҳозирда икки фарзанднинг онаси, бир оиланинг бахтли бекасиман. Эндиликда бу қўшиқни тингласам, фақатгина хотиралар ёдга келади, холос...

Феруза Фаттохова
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 698 | | Теги: Бундан бир неча йиллар илгари ўша қ | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz