Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 20 » Бухорода янги автобус йўналишлари очилди
21:41 Бухорода янги автобус йўналишлари очилди |
Бухоро шаҳрида янги автобус йўналишлари очиш ва аҳолига қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ЎзАнинг хабар беришича "2533-автожамланма” давлат унитар корхонаси томонидан вилоят марказида 8 та янги йўналиш очилиб, уларда Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 90 та автобус қатнови йўлга қўйилди. – "Ипотекабанк” акциядорлик-тижорат банки вилоят филиали томонидан лизинг асосида 100 та автобус харид қилиш учун етарли маблағ ажратилди, – дейди автокорхона раҳбари Комилжон Аҳадов агентлик мухбирига берган интервьюсида. – Ҳадемай шартнома бўйича яна ўнта ана шундай янги автобус оламиз. Улар шаҳар атрофи йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатади. Шаҳар транспорт департаментидан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоят марказида 17 йўналишда жами 190 автобус қатнамоқда. Шу билан бирга 4та хусусий автокорхонага қарашли 50та автобус ҳам йўловчиларни ўз манзилига элтиб қўймоқда. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга транспорт хизмати кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида жорий йилда яна икки йўналишда автобуслар қатновини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 717 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|