SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 14:17
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 8
Mexmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 4 » Бухоро футбол жамоаси уй учрашувларини Тошкентда ўтказиш ниятини маълум қилди
11:55
Бухоро футбол жамоаси уй учрашувларини Тошкентда ўтказиш ниятини маълум қилди
Бухоро шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи ва футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи «Бухоро» футбол клуби 2013 йилнинг биринчи ярмидаги барча уй учрашувларини сафарда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, жамоа бош мураббийи Тачмурад Агамурадов 28 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган, дея хабар бермоқда Stadion.Uz интернет-нашри.

Агамурадовнинг cўзларига кўра, Бухорода Универсиада мусобақаларига тайёргарлик кўрилаётгани сабаб, шаҳардаги асосий стадион таъмирланмоқда. Унинг қўшимча қилишича, «Бухоро»да уй учрашувларини ўтказиш бўйича вариантлар «ҳозирча кўп».

«Уй ўйинларини Муборакда (Қашқадарё вилояти – Kun) ўтказишимиз мумкин, лекин биз биринчи давра ўйинларининг барчасини сафарда ўтказиб, иккинчи даврани уйда қабул қилмоқчи эдик», – деди Агамурадов. Туркманистонлик мутахассиснинг маълум қилишича, ушбу таклифга Олий Лига ўйинлари ташкилотчиси – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва, «Сўғдиёна» ва «Қизилқум»дан бошқа барча иштирокчи жамоалар рози бўлган.

«Бизга энг асосийси – сифатли майдон керак, шунинг учун «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» билан [Тошкентдаги] «Пахтакор» стадионида ўйнашимиз ҳам мумкин», – деди Агамурадов. «Бухоро» бош мураббийининг сўзларига кўра, сўнгги қарор барибир раҳбарият томонидан қабул қилинади.

«Бухоро» Ўзбекистон Олий Лигаси баҳсларида энг кўп иштирок этган жамоалардан бири ҳисобланади. 1995 йилги мавсумда жамоа Ўзбекистон чемпионлигига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган, бироқ «Август фожеаси» сабаб, чемпионатнинг қолган 12та ўйинидан четлатилган. Шунга қарамай, 40 очко билан чемпионатни кучли бешликда якунлаган.

2013 йилги Олий Лига баҳсларини «Бухоро» сафар ўйини билан бошлайди – жамоа 4 март куни Тошкентда «Локомотив» меҳмони бўлади. Тақвим бўйича дастлабки уй учрашувини 2-турда ўтказиши керак – 9 март куни Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси Бухорода меҳмон бўлиши режалаштирилган.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 532 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz