Главная » 2013»Avgust»15 » Буюк Британияда уй ҳайвонлари вафот этган эгасини еб қўйди
19:33
Буюк Британияда уй ҳайвонлари вафот этган эгасини еб қўйди
Буюк Британияда мушуклар ва итлар ўз соҳибасини еб қўйган. 56 ёшли аёл 36 йиллик никоҳдан сўнг эри билан ажрашганидан кейин ёлғиз ўзи яшаган.
Уй ҳайвонлари аёлнинг ягона овунчоғи бўлган. Айнан улар аёл ўлганидан кейин унинг гўштини еб қўйган. Рингвуд шаҳрида истиқомат қилган марҳума Женет Вилнинг жасади ўз уйида бир неча ой ётган, бу вақт ичида ҳеч ким ундан хабар олмаган.
Кунларнинг бирида қўшнилари қутқарув хизматига қўнғироқ қилади. Етиб келган полициячилар ошхонада аёлнинг кемирилган танасини топган. Шунингдек, марҳуманинг уйидан мушук ва итларнинг жасадлари ҳам топилган. Аёлнинг қолган жониворлари эса тирик қолган, дея хабар беради “Sun” газетаси.
Ўтказилган экспертиза аёлнинг ўпка касаллигидан нобуд бўлганини кўрсатди. Унинг қариндошлари Женетнинг ўлими ва ундан кейин юз берган воқеалар улар учун ҳақиқий шокка айланганини билдирган.