Буюк Британияда кўп қор ёғиши оқибатида юзлаб мактаблар ёпилди. Мамлакатнинг айрим жойларида транспорт ҳаракати бузилган. Кардифф, Бристол ва Саутгемптонда оғир об- ҳаво шароити туфайли аэропортлар ёпилди. "British Airways” авиакомпанияси 18 январга чипта сотиб олган йўловчиларига қўшимча ҳақ тўламай чиптани кейинроққа алмаштиришни таклиф қилди. Уэльсда темир йўл компаниялари поездлар ҳаракати жадвалини ўзгартирди. Лондон ва Брюссель ўртасидаги тўртта рейс бекор қилинди.