Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 8 » БУГУННИНГ ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ РАҚС ГУРУҲИ ТОШКЕНТДА ҒАРОЙИБ ДАСТУРИ БИЛАН!
17:18 БУГУННИНГ ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ РАҚС ГУРУҲИ ТОШКЕНТДА ҒАРОЙИБ ДАСТУРИ БИЛАН! |
"iLuminate” – замонавий технология ва қоронғуда маҳорат кўрсатувчи электрлаштирилган ижрочиларни ўзида жамлаган кўнгилочар технологиялар компанияси – Тошкентда ғаройиб дастур намойиш этади. Асосий концерт 14 апрель соат 19:00 да "Туркистон” қишки саройида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, "iLuminate” 12 апрель соат 19:00 да "Ёшлар саройи”да ҳам концерт беради ва рақс бўйича танловга ҳакамлик қилади.
Раққоса ва дастур тузувчи Мирал Котб асос солган "iLuminate” ижрочи, хореограф, муҳандис, техник, стилист ва бадиий раҳбарларга махсус симсиз ёруғлик дастурлари ёрдамида шиддатли чиқишлар яратишга имкон беради. Бунда томошабинларни сергак ҳолда ажиб бир саёҳатга бошловчи рақс ҳаракатларига уйғун ғаройиб ёруғлик эффектлари натижа ўлароқ намоён бўлади.
2009 йилда тузилганидан буён, "iLuminate”нинг патентли технологияси "Грэмми” мукофотини қўлга киритган Крис Браун, Кристина Агилера ва Блэк Айд Пиз каби суперюлдузларнинг чиқишларида фойдаланилган. Коллектив, шунингдек, "Америка иқтидорларга эга” (раққослар гуруҳи ўтган йили ёзда учинчи ўринни олган), "Юлдузлар ила рақсга туш” ва "Х Фактор” каби машҳур телешоуларда иштирок этган ҳамда Америка мусиқий мукофоти, мусиқали видео учун "MTV” мукофоти, "ВЕТ” мукофоти ва "Никелодеон” мукофоти шоуларида қатнашган.
Жамоат олдидаги чиқишларидан ташқари, санъаткорлар Хореография мактаби, Эстрада-цирк коллежи ва Злотников рақс марказида маҳорат сабоқлари ўтказади. "iLuminate” сафар давомида Самарқанд шаҳрида ҳам ўз маҳоратини намойиш этади.
Бу "iLuminate” гуруҳининг АҚШ Давлат департаменти бошқарадиган Санъат элчиси дастури доирасида Марказий Осиёга (Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон) қилаётган биринчи ташрифидир. Ўзаро маданиятни тушуниш ва ҳамкорликни кучайтириш ҳамда муштарак қадриятлар ва интилишларни намойиш этиш мақсадида ушбу санъат элчилари АҚШнинг энг яхши санъат намуналарини дунё бўйлаб тарғиб этади. Америкалик санъат намоёндалари, жумладан артистлар, рассомлар, шоирлар, драматурглар, театр ва фильм режиссёрлари, кураторлар ва бошқалар семинарлар ўтказиш, концертлар намойиш этиш ҳамда ёшларга сабоқ бериш мақсадида бутун дунё бўйлаб саёҳат қилади. Бундай дастурлар халқаро жамоатчиликка америкалик санъат усталари билан боғланиш ва мулоқот қилиш имкониятини яратишни мақсад қилади.
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси ҳамда Злотников рақс маркази билан ҳамкорликда "iLuminate” гуруҳининг дастурини Ўзбекистонда илк бор тақдим этмоқда. АҚШ элчихонаси матбуот хизмати
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 676 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|