Бу йил мамлакатимизда 520 минг нафардан зиёд ўғил-қиз мактабларнинг биринчи синфига ўқишга қабул қилинди.
Ўзбекистондаги барча таълим масканларида 2 сентябрь куни "Мустақиллик дарси” билан янги ўқув йили бошланди. Бугун биринчи синфга қадам қўйган ўқувчиларга 12 номдаги сифатли ўқув анжомлари, дарсликлар ҳамда ўқувчи сумкасидан иборат Президентимиз совғалари ўқув йилининг дастлабки кунида уларга тантанали тарзда топширилди.
Шу куни юртимиздаги барча таълим масканларида биринчи қўнғироқ янгради. Янги ўқув йилидаги илк сабоқ "Мустақиллик дарси" билан бошланди.
Юртимиз умумтаълим тизимига оид бошқа факатлар:
- 2004 йилда мамлакатимизда 1213 умумтаълим мактаби замонавий компьютер техникаси билан таъминланган бўлса, бугунги кунга келиб бундай имкониятга эга мактаблар сони 7171 тага етди.
- 2013-2014 ўқув йили учун режалаштирилган 394 номдаги 22 миллион 535 минг нусха дарслик тўлиқ нашр этилиб, тарқатилди.
- 1-4-синфларда ҳафтасига 2 соатдан чет тили фани ўтилади. Давлат таълим стандартлари асосида 1-9-синфлар учун инглиз, немис ва француз тилларидан ўқув дастурлари ҳамда дарсликлар яратилди.
- жорий йилда 2457 бошланғич синфларни замонавий компьютерлар, 17 минг 222 бошланғич синфини DVD-магнитола ва ўқув-кўргазмали қуроллари, 200 мактабни интерфаол электрон доска билан таъминланади.
- 1-синфга келадиган 497 минг 244 нафар ўқувчи учун инглиз тили, 18 минг 757 нафари учун немис тили, 12 минг 971 нафари учун француз тили дарсликлари чоп этилди.
- Мамлакатимизнинг барча ҳудудидаги 241 хорижий тиллар ўқитувчиси саралаб олинди ҳамда олий таълим муассасаларида малакаси оширилди.