Главная » 2013»May»25 » Bu yil maktabni 533 ming o'quvchi bitirdi
19:52
Bu yil maktabni 533 ming o'quvchi bitirdi
25 май куни Ўзбекистон Халқ таълими тасарруфидаги мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди. Мактабларни битирган 533 минг 658 ўқувчини мажбурий-ихтиёрий 3 йиллик ўрта-махсус ва касбий таълим босқичи кутмоқда. Бу йил Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 101- мактабнинг 9- синифини 188 нафар ўқувчи битирди. Барча мактабларда бўлгани каби ушбу мактаб битирувчилари ҳам сўнгги қўнғироққа астойдил тайёргарлик кўришди. Битирувчиларнинг устозларидан бири Озодлик билан суҳбатда айтишича, тадбир жуда ҳаяжонли ўтган. - 4-синф ўқувчилари битирувчи ака-опаларига жуда гўзал концерт дастури тайёрлашди. Сўнгги қўнғироқ жуда чиройли ўтди. Буни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Буни фақат кўриш керак эди. 9- синф битирувчилари ҳам мактабдаги охирги чиқишларига яхши тайёргарлик кўришган. Рақс, қўшиқ, ўқитувчиларга бағишлаб шеърлар айтишди. Жуда ҳаяжонландик. Биз ҳар йили 9- синф битирувчиларини кузатамиз. Лекин ҳар йили 25 майда ҳаяжон бошқача бўлади, дейди ўқитувчи суҳбатдошимиз.