2 мартда "Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК рейсининг Тошкент-Жидда йўналиши билан 175 кишидан иборат 1 гуруҳ зиёратчилар Умра зиёрати учун учиб кетишди.
Бу йил юртимиздан зиёратга борадиганлар жами 5 минг кишига яқин. Зиёратчиларни манзилга жўнатиш учун Ўзбекистон Диний ишлар қўмитаси, мусулмонлар идораси ходимлари ва тартибли иш олиб бораётган ташкилотлар жалб қилинди. "Умра-2013” баҳор мавсуми 2 мартдан 29 апрелга қадар давом этади, ҳар бир гуруҳ 10 кун сафарда бўлади.
Мадинада юртдошларимиз 4 кун "Ажниха ат-Таййиба” меҳмонхонасида, зиёратгоҳдан атиги 25 метр нарида туришади. Ундан сўнг Маккага бориб, асосий зиёратни амалга оширишади. У ерда ватандошларимиз 6 кун давомида "Бишара ал-Мавадда” меҳмонхонасида яшашади.
Юртдошларимизга у ерда хизмат кўрстаиш учун 6 хизматчи, 24 шифокор ва 2 ошпаз жўнатилди. Меҳмонхоналарда барча қулай шароитлар яратилган, номерларда телевизорлар қўйилган.
ovoza.com
|