Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 9 » Бу йил 270 минг бола оромгоҳларга имтиёзли йўлланма оладилар
01:38 Бу йил 270 минг бола оромгоҳларга имтиёзли йўлланма оладилар |
Ўзбекистонда ёзги мавсумда 900 та интеллектуал ривожланиш, спорт-соғломлаштириш, ижтимоий мослашувни ўз ичига олган соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашшининг матбуот хизматида хабар берилишича, ушбу оромгоҳларга 270 минг нафар бола имтиёзли йўлланмани қўлга киритади, бу хақда 12.uz хабар беради. «4000 нафар Оролбўйидаги болалар, 2000 нафар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, 1900 нафар истеъдодли, 600 кам таъминланган оилаларнинг болалари, шунингдек корхона ва ташкилотларда фаолият юритувчи ҳодимларнинг 30 минг нафари фарзандлари ёзги оромгоҳларга бепул йўлланмаларни қўлга киритадилар.
Маълумотларга қараганда, ёзги мавсум олдидан болалар соғломлаштириш оромгоҳларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
Капитал таъмирлаш ишлари Жиззаҳ, Наманган, Навоий, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларини ўз ичига олади. Натижада 3200 нафар ўғил ва қизлар қўшимча равишда ёзги таътилларини оромгоҳларда ўтказиш имкониятини қўлга киритадилар.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 592 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|