Даставвал, у кўзини косасидан 12 мм га чиқара олиш қобилияти билан дўстларини ҳайратда қолдириб келади. Кунларнинг бирида у ўзининг ролигини "Youtube”га ҳам жойлаштиради. Уни АҚШ ва Буюк Британиядаги бир нечта кўрсатувларга ҳам таклиф қилишади. Шу тарзда у жуда тез машҳур бўлиб кетади.
Жоннинг сўзларига кўра, у кўзларини косасидан чиқарган пайтда ҳеч қандай оғриқни ва ноқулайликни сезмас экан. Келгусида у шу қобилияти билан шоу-бизнесда донг чиқармоқчи.