Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Британиялик энг огир вазнли хоним ошпазга турмушга чикди
01:20
Британиялик энг огир вазнли хоним ошпазга турмушга чикди
Сьюзен Эман 33 ёшда, вазни эса 300 килограммдан ортиқ. Аниқроғи, унинг вазни 343 килограмм. Сьюзаннинг олдида катта бир мақсад бор, у ҳам бўлса инсоният тарихидаги энг оғир вазнили аёл бўлиш. Ниятини амалга оширишда Сьюзанга унинг 35 ёшли бўлажак турмуш ўртоғи Паркер Кларк ёрдамлашмоқда. Паркернинг бош ошпазлиги Сьюзанга қўл келса ажабмас! Кларк ва Сьюзан интернет тармоқлари орқали танишиб қолишган ва кейинчалик турмуш қуришни режа қилишган. Сьюзаннинг 17 ёшли Гэбриел ва 13 ёшли Брендин исмли ўғиллари бор. Уларнинг вазн борасида муаммолари йўқ. Кларк Сьюзанга ҳар томонлама ёрдам беради. Вазнининг оғирлиги туфайли Сьюзан ҳатто сайрга чиқишга ҳам қийналади. Шу сабабли бўлажак меҳрибон турмуш ўртоқ сифатида Кларк унга барча ишда кўмак беради. "Мен Сьюзаннинг ниятига қарши эмасман. Агар у уддалай олса, нима учун қарши бўлишим керак? Уни қўллаш ва у билан машаққатларни енгишга ҳаракат қиламан, албатта шифокорлар бунга жиддий тўсиқ қўйгунларига қадар”, дейди Паркер Кларк.