Главная » 2013»Sentyabir»10 » Британия бош вазири махфий ҳужжатларни поездда қаровсиз қолдириб кетди
19:25
Британия бош вазири махфий ҳужжатларни поездда қаровсиз қолдириб кетди
Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон махфий ҳужжатлар солинган вазирлик кейсинипоездда қаровсиз қолдирган. Бу ҳақда “The Daily Mirror” нашрипоезд йўловчиларидан бирининг сўзларига таянган ҳолда маълум қилади. Гувоҳнинг сўзларига кўра, Кэмерон“қизил кейс”ни (одатда бундай кейсларда давлат аҳамиятига эга ҳужжатлар олиб юрилади) столда қаровсизқолдириб, қаергадир чиққан.
Ҳайратда қолган йўловчи столда қўриқланмай ётганкейсни суратга олишга тўхтаганида, унга ҳеч ким халақит ҳам бермаган. Бош вазир маъмурияти берган маълумотгакўра, кейс доимий тарзда кузатув остида бўлган. Аммо йўловчи уни осонлик билан ўғирлаши мумкин бўлганинитаъкидламоқда.
Шунингдек, Интернетда фотосуратлар пайдо бўлиши билан Кэмеронпротоколни қўпол равишда бузгани учун бошқа сиёсатчиларнинг аёвсиз танқидига учраган. Айтиз жоизки,Британия бош вазири ўзининг паришонхотирлиги билан таниқли. Хусусан, ўтган йили Дэвид Кэмерон 8 ёшли қизинипабда эсидан чиқариб қолдирган эди