Бразилияда илонсимон махлуқ ушланди. Бразилиядаги дарёлардан бирида илмий тилда Atretochoana eiselti деб аталувчи махлуқ ушланди. Унинг табиатда мавжудлиги аниқланганига анча бўлган бўлса-да, аммо шу пайтгача қўлга туширишнинг имкони бўлмаган. Кўринишидан илонга ўхшаб кетадиган бу махлуқ ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшайди ва бақага ўхшаб териси орқали нафас олади. Узунлиги 1 метр арофида бўлиб, уни сайёрамиздаги энг йирик амфибия дейиш мумкин.