Главная » 2013»May»28 » Бразилияда 2014 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган стадион томи қулади (видео)
16:50
Бразилияда 2014 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган стадион томи қулади (видео)
Бразилиядаги футбол стадионларидан бирининг томи қулаб тушди. 2014 йилга жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтадиган машҳур "Фонте-Нова" стадионининг томи кучли ёмғир сабаб, шикастлангани айтилмоқда. Том учун ишлатилган материал тўпланиб қолган сувни кўтаришга кучсизлик қилган. "Фонте-Нова" ўйингоҳи 2013 йилнинг апрел ойида очилган бўлиб, Бразилиянинг Сальвадор шаҳрида жойлашган. Бу ерда Конфедерация кубоги-2013нинг 3та ўйини ва ЖЧнинг 6та ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Бироқ орадан бир ой ўтиб, ушбу конструкциядаги муаммолар кўриниб қолди.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, фақатгина арена устидаги томнинг бир қисми тушиб кетган аён холос. Гувоҳларнинг сўзларига ўша пайтда 20 нафарча ишчи томда тўпланиб қолган сувларни челаклар ёрдамида тўкиб ташлаш билан машғул эдилар. Томнинг бошқа қисмлари ҳам қулаб тушиш ҳавфи мавжуд.
Эътироф этиш жоиз, бу стадион билан боғлиқ биринчи ана шундай ҳолат эмас. 2007 йилнинг ноябрь ойида ҳам Бразилия чемпионати учинчи дивизион жамоалари "Баия" ва "Вила-Нова" ўйини якунлангач стадионнинг тепа қисми бузилиб кетганди. Ўшанда "Баия" мухлислари ғалаба ва жамоанинг иккинчи дивизионга ўтганини нишонлаётган эдилар, стадионга 60 мингдан зиёд томошабин йиғилган бўлган. Натижада, 7 киши қурбон бўлган, 40 киши жароҳат олган.
Ҳукумат ушбу стадион ўрнида янгисини қуриш ҳақида қарор қабул қилган. 2010 йилнинг августида ўйингоҳ бузилди ва орадан маълум вақт ўтиб унинг ўрнида 55 минг томошабинга мўлжалланган янги арена қад кўтарди.