Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Олимпиада ўйинлари барбод бўлиш хавфи остида қолди.
Мусобақаларнинг ташкилий қўмитаси шаҳарни ўйинларга тайёрлашга қодир эмаслиги маълум бўлган, Олимпиадагача эса уч йилдан кам вақт қолган. Бразилия нашрлари Халқаро Олимпия қўмитасининг маърузасига таянган ҳолда тарқатган хабарга кўра, Рио-де-Жанейро мусобақаларни ўтказишга мутлақо тайёр эмас. Ўтказилган тадқиқот натижалари тайёргарлик ишларини молиялаштириш жуда катта танаффуслар билан амалга оширилаётганини кўрсатди. Шунингдек, маърузада маблағлар етишмовчилиги, ҳомийларнинг йўқлиги ва меҳмонхоналар танқислиги ҳақида ҳам сўз боради.