SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:20
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 15
Mexmonlar: 15
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 29 » Божхоначилар хонадонга яширилган 100 миллионлик канцтоварни топишди
00:22
Божхоначилар хонадонга яширилган 100 миллионлик канцтоварни топишди
Яқинда пойтахтимиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда божхона расмийлаштируви ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қуйилди.

Тезкор маълумотлар асосида Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган хонадонлардан бири ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадоннинг кириш йўлаги ва хоналарида хорижда ишлаб чиқарилган 135 турдаги канцелярия товарлари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Дастлабки текширув чоғида юк эгаси Ж.Муродов қиймати 100 млн. сўмлик ушбу товарларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатларини божхоначиларга тақдим қила олмади.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 5200га яқин қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 60 млрд. сўмдан ортиқ товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

"Келес” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан "Тошкент-Москва” йўналишидаги поездда кетаётган янгийўллик Н.Долидзега тегишли қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, божхона баённомасида қайд этилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 99 дона хар-хил ёзув ва ўлчамдаги, XVIII-XX асрларда Чор Россияси ва Англия қироллиги ҳудудида муомалада бўлган кумуш ва бошқа металлардан ишланган қадимий тангалар ҳамда етти дона XIX- XX асрларга дахлдор қадимий орден ва медаллар борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг хулосасига кўра, юқорида айтиб ўтилган танга ва медаллар қадимий аҳамиятга эга бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни 8-моддасига асосан республикамиз ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш таъқиқланади.

Таъкидлаш жоизки, 2012 йилда ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 131 та қонунбузарлик ҳолатларида 2,5 минг донага яқин турли ноёб тарихий ва маданий бойликларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 833 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz