Главная » 2013»Mart»19 » Божхоначилар 8 ёшли қизалоқнинг қўлидан 18 та билакузук топишди
00:11
Божхоначилар 8 ёшли қизалоқнинг қўлидан 18 та билакузук топишди
Ўзбекистон ҳудудига жисмоний шахслар томонидан умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган қимматбаҳо металлдан ясалган 5 тагача заргарлик буюмига акциз солиғи солинмасдан олиб кириш учун рухсат берилади.
Ўрнатилган мазкур меъёрдан ортиқчасини олиб киришда эса жисмоний шахслар тегишли божхона тўловларини тўлаши талаб этилади.
Бундан ташқари, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида тўлдириладиган божхона баённомаларининг 5-бандида олиб ўтилаётган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.
Шунга қарамай, баъзи кимсалар мазкур тартибларни бузишга уринмоқдалар. Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тилла буюмларнинг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатларига нуқта қўйилди.
Шунингдек, ушбу пост ходимлари томонидан аниқланган яна бир ҳолатда қўшни давлат фуқароси Н.Ташметова қинғир мақсадлари йўлида 8 ёшли қизалоғидан фойдаланишга урингани фош этилди. Қарангки, бу аёл қизалоғининг билакларига қиймати салкам 21 млн. сўмлик 186,2 гр. оғирликдаги 18 дона тилла билакузукларни тақиб, яширинча олиб ўтишга уринган экан.
Вилоятнинг "С.Наджимов” божхона постида қўшни давлат фуқароси Д.Хакимова томонидан қиймати 4 млн. сўмдан ортиқ бўлган салкам 32 гр. зебу зийнатларнинг ноқонуний олиб чиқилишига бўлган уриниши фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари ва текширув жараёнлари давом эттирилмоқда.