SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 15:14
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 16 » Божхона товарларни энди 3 кунда расмийлаштиради
23:40
Божхона товарларни энди 3 кунда расмийлаштиради
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни божхона назорати ва расмийлаштирувини янада такомиллаштириш ва шафофлаштириш, ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари учун имтиёзлар ва қулайликлар яратишни назарда тутади.

"Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 76-моддасига киритилган ўзгартириш ва унинг аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди.
Унда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ТИФ иштирокчилари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ушбу Қонун билан Божхона кодексининг "Божхона расмийлаштируви муддати” деб ном олган 76-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви божхона декларацияси қабул қилинган ҳамда барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.

Мазкур муддат бошқа давлат органлари томонидан товарлар ва транспорт воситалари назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган вақтни ўз ичига олмайди. Илгари божхона расмийлаштируви жараёнлари 10 кун ичида амалга оширилар эди.

Божхона расмийлаштируви муддатининг қисқартирилиши, боз устига бу жараёнларни тадбиркор ўз идорасидан чиқмасдан туриб, масофадан амалга ошириш имкониятининг йўлга қўйилганлиги ТИФ иштирокчисининг вақтини тежаб, молиявий харажатларининг қисқаришига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз 24 та моддадан таркиб топган мазкур қонун 2013 йилнинг 4 январидан бошлаб кучга кирди.
Қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтган тадбирларда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари мазкур қонун юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 738 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz