SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 02:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 16 » Бостон марафони финишида 2та портлаш рўй берди (фото,)
23:39
Бостон марафони финишида 2та портлаш рўй берди (фото,)
АҚШнинг Бостон шаҳрида қўпорувчилик ҳаракати содир этилди. Душанба куни махаллий вақт билан соат 15ларда (Тошкент 24:00) бу ерда иккита портлаш рўй берди.

Шу куни Бостонда шаҳар кўчалари бўйлаб анъанавий югуриш мусобақаси ўтказилаётганди. Унда иштирок этиш учун қарийб 30 минг спортчи старт чизиғидан югуришни бошлади, бироқ финиш чизиғи ёнида кутилмаганда содир этилган портлашлар оммани ахшатга солди.

Портлаш Бойлстон-стрит кўчасининг шимолий қисмида, финиш чизиғи ёнида содир бўлди. Бунинг оқибатида шу ерда жойлашган биноларга жиддий шикаст етди. Орадан саноқли сониялар ўтгач шу районда иккинчи портлаш ҳам рўй берди.

Хунрезлик сабаб Бостон ва АҚШнинг бошқа йирик шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Хуқуқ-тартибот ходимлари портлаш рўй берган райондан одамларни бошқа жойларга кўчиришган. Шаҳар бўйлаб мобил телефон алоқаси узиб қўйилди. Чунки портловчи мосламалар айнан мобил телефон орқали масофадан туриб бошқарилгани тахмин қилинмоқда. Полициянинг айтишича, яна 5та портловчи ускуна топилган ва зарарсизлантирилган. Рўй берган воқеа туфайли МХЛ дан ўрин олган «Бостон Брюинз» ва «Оттава Сенаторз» жамолари учрашуви қолдирилган.

Ҳозирча портлашни ким ва нима мақсадда содир этгани маълум эмас. Полиция шубхали бирон далилни қўлга киритгани йўқ. Шу ҳақда гапирар экан, президент Барак Обама жиноятчилар албатта топилиши ва қаттиқ жазоланишига ваъда берди. Айрим маълумотларга кўра, полиция ҳозирда бир кишини сўроқ қилмоқда.

Бостонда содир этилган ушбу қўпорувчилик ҳаракати 3 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейинги дастлабки йирик портлашдир.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 414 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz