SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 02:27
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Boshqasidan farzandi bor ekan
01:23
Boshqasidan farzandi bor ekan
Ассалому алайкум Сардор
ака! Мен бугун сизга
хаётимдаги энг огир
дардимни, сиримни айтаман,
чунки кимгадир айтсам сал
булса хам енгил тортарман деб уйладим. Якинда
Гулсанам Мамазоитовани "Ёр
Ёр айтинг" клипини куриб
ёзишга карор килдим. Мана
неча ойларки ичимда юк
булиб юрагимни босиб ётибди...
Хамма кизлар катори
мен хам ота онам багрида
эрка киз улиб вояга етиб,
бир яхши оилани бекаси
булишни орзу килардим, ким хам бахтли булишни
хохламиди... Вактлар утиб
турмуш курдим, йигитни
жуда яхши танимасам хам
билардим, оиласини оиламиз
танирдим, тарбияли намунали оила деб ота-онам
туйга розилик беришди, мен
хам..
Туй яхши утди,
оилада кайнона кайнотам
хам яхши эди, турмуш уртогим ун йиллар олдин
Россияга кетган ва уша ерда
ишлаган экан, иши яхши
булгани учун мени хам олиб
кетмокчи булди. Туйдан бир
ярим ой утиб биз биргаликда Россияга кетдик. Орадан 5 ой
утди, хаммаси яхши, орзу
килганимдек бахтли хаёт
эди. Вактлар утгани
давомида турмуш уртогим
нимадандир кийналаётганини, ичида
нимадир бору
айтолмайдиганга
ухшардику, унча эътибор
бермасдим. Уша вактларда
хужжат ишларини тугирлаб юрган эдик. Бир кун кечаси
хужайним менга хакикатни
айтишга карор килибди,
биласизми шу гапларни
ёзяпманку худда уша кунги
ичимдаги хиссиётлар яна кайтяпти, узр гапларим
ковушми ёзаётган булсам.....
уни айтишича бу ерда
фарзанди бор экан... ха
мендан шунча ой беркитгани
рус аёли ва фарзанди боракан. Ёшликда адашиб
килган хато, узи хохламаган
иш булганини, айтмагани
учун кечирим суради,
айтсам менга турмушга
чикмасдиз, мен хам одамларга ухшаб яшагим
келганди оилам билан сизи
учрашган вактимда ёктириб
колиб уйланишга карор
килдиму айтолмадим, йук
деб туйга рози булмасдиз, шунинг учун айтмадим деди.
Мен эса гапиришга хам
ожизман, хаётимда хали
бунака зарба булмаган
бошимга кимдир урди,
юрагимга кимдир пичок санчгандек булди, нима
дейишими билмиман, нимага
билмадим эшикка караб
отилдим, киш кунлари
ташкарида кор, кечасида
каёкка кетаман деб уйладим билмиман, Оркамдан
ялангоёк югуруиб чикди,
кечирим суради, билме
килган гунох деб
тушунтирди, лекин
кулогимга хеч нима кирмасди, мени у вактда
ичимдан утаётган гапларни
хозир ёзолмайман, нима
килишимни билме котиб
турардим, яна уйга кайтдим,
бегона юртда ярим кечаси каерга хам бораман? 2 кун
хеч гап гапирмадим,
уйлардим, факат хаёлимда
уша гаплар кайта кайта
айланарди.. Нимага энди
айтади, нимага оиласидагилар билиб туриб
хеч нима демади? Хаммани
ёмон куриб кетдим... Уйимга
кайтайми? Уйда турмушга
чикмаган икки синглим,укам
бор, уларни бахтини хам поймол киламанми деб уйлаб
колдим. Ота онам канде бош
кутариб юради, турмушдан
кайтган кизи бор деб.
Билмасдим нима килишни, бу
гаплар булганда мен эндигина хомиладор булиб
бахтдан кувониб юрган
вактларим эди... Такдир
зарбасига чидаб хаётни
давом эттиришга карор
килдим, кечирдим, бошка иложим хам йук эди...
Орадан вактлар
утди, муносабатларимиз
яхши, мени хурмат килади,
якинда ширингина
фарзандли булдик, хозир аввалгидан хам бахтлиман!
Хомиладор вактимда хам куп
шу гапларни уйлайвериб,
куп сикилардим, тулик
айтолмиманку бу буолага
хам таъсир килди, Аллохга минг шукурки хозир
фарзандим багримда илохим
умрини берсин, доим шуни
сурайман. Ич ичимда барибир
бир нима юрагимни
огритади, айтишадику аёл киши кечиради лекин
унутмайди деб шу гап рост
экан, унутиш кийин экан
унутиб булмайдиган нарса
бу тугрисини айтсам. Шу
вактгача хеч кимга гапирмадим, хатто дардимни
сингилларим онам билан
булишмадим, ичимга ютдим,
хужайними кариндошлари
ота онаси хам индамади, мен
хам сурамадим, хаёт шундай кетяпти хозирча, чунки
албатта качондир нимадир
булади, ахир у йук
нарсамаску инсонку, албатта
хали хаётимизга кириб
келадим яхшилик биланми ёки ... билмадим.
Фарзандими
кулишини, дадаси билан
уйнашини курсам, уни яна
бир фарзанди борлиги
ёдимга тушади. У каерларда, кандай ахволда, уйлаб ичим
ачишади, рахими келади,
ахир у хам ота мехрини
куришга лойикку, шуларни
уйлайман. унга пул жунатиб
хабар олишига хам рози булдим, аммо уларни
телефон ракамлари
алмашгани учун тополмади,
биз бошка шахарда
яшаймиз, бориб куриб
келишига рози булсаму у боргач фикри узгариб бизни
ташлаб кетса нима киламан
деб уйлаб коламан, Хозир
шароитимиз йукку
кейинрок, мен уни
фарзандини фарзанд килиб узим катта килишни хам
орзу килардим, лекин нимага
билмайман куркаман,
одамларни гапиданми
билмадим, бу ердаку хеч
кимга кизиги йук, узбекчилик Ватанга борсак
нима дейман ким бу бола
дейман? Менда катъият
етишмаяпти, онаси бизга
беришга унайдими йукми
билмадим... Шу мавзуни уйлайману жавоб тополмай
бир гап булар деб яна
ташлаб куяман, хозир анча
фарзандим билан чалгиб
колганман, Аллохга шукур
оиламга куз тегмасин жуда яхши, лекин нима килай
барибир уни ташлаб куйса
гунох буладику, менга
айтмаса хам хужайним у
фарзандини хам хар куни
уйласа керак, у хам жигарбанди, мен нима
килай? Канде йул тутай
ёрдам берилар якинларимга
айтолмаган дардимга сиздан
ёрдам сурадим. Келажакда
мен нима килишим керак ахир бу нарсага куз юмиб
кетаверсам булмайдику?! Гапларимни
укиганиз учун олдиндан
катта рахмат, бу мени
хаётим клипга караб сайтда
чикиш учун уйлаб
топмадим, ич ичимни еб ётган дардни ёздим, озгина булса
хам ёрдам берасиз деган
умиддаман, бошкалар
фикрига мухтожман. Хилола ________________________________________
Sayyod: -Теран
фикрлайдиган, қалбида
эзгулик бор инсонлигингиз
ёзувлардан билиниб
турибди. Фақат икки нарса сизга халал бермоқда:
ўзингизга бўлган ишонч
йўқлиги ва қўрқув.
Биринчидан сиздан аввалоқ
бўлар иш бўлган. Мабодо
сиз билан яшаб туриб бу ишни қилганида ўзингиздан
айб қидирардингиз, демакки
бунда сизни айбингиз йўқ.
Кейин агар у аёлда кўнгли
бўлганида минг ота-онаси ва
менталитетни ўйлагани билан мухаббат барибир
кучлилик қиларди.
Эрингизни хам фикрлари
теранга ўхшайди, яна сизга
бўлган муносабати самимий
экан. Жудаям камдан кам холатда биз эркаклар
кўнглимизни аёлга очамиз ва
сирларни айтамиз.
Майли, у хатоси сизгача
бўлибди, тан олиб сизга
айтибди, демак сиз билан хаётини халол ва ишонч
билан бошлаган, ишончни
йўқотманг.
Бошқадан боласи борлиги ва
у қарамаётгани бу албатта
сизни эмас, гунохи унга бўлгани билан вазиятга
қўрқув билан ёндошманг.
Мехр кўзда ва эрингиз
аввало сизни оилангиз билан
яшамоқда, сизни
фарзандингизга мехр билан кунлари ўтмоқда. У аёлга ва
фарзандига ота керак
бўлганида аллақачон
эрингизни топиб олган
бўларди. Унгаям шунчаки
фарзанд керак бўлгандир. Руслигини инобатга олсак...
эрингизни хаётига улар яна
пайдо бўлишига катта
шубхам бор. Жудаям.
Нима бўлгандахам бу муаммо
эрингизни бўйнида. Хотин боласи билан келгани билан
эрингизни хаёли
бузилмайди, биз ўзбекларда
барибир ХАЛОЛ ОИЛА деган
тушунча барибир юқори, бу
қон қонимизда. Жудаям камдан кам холатда оилани
бошқасига алишиб
кетилади. Жуда кам холатда.
Эрингизга психологик
портретни оз бўлсада
гапларингиздан чизадиган бўлсак, анойи эмасдек.
Бўлмаса сизга ғинг демай
бориб юрган бўларди, ёки
сизни Россияга олиб кетмай,
шу оиласи учун хизматкор
сифатида ташлаб ўзи ўша аёл билан яшарди.
Сиз ва фарзандингиз унга
керак. Хаммада хато бўлади,
у хаётини янгитдан ишонч
билан бошлабди,
синдирманг. Бир синса, ха барибир шу экан хаёт деб
кўнгли хатоликларни
тузатиш тушунчасидан
безийди.
Сиз уни янги хаётини
давомлаш учун хаётида учрагансиз, эски хаётидаги
хатоларини тўғирлаш учун
эмас! Соғлом келажакка
харом ўтмишини уламанг!
Фикрим шу. Мухлислар нима
дейди
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 551 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz