Главная » 2013»Mart»23 » Бошининг ичида пичоқ тиғи қолиб кетганини 18 йилдан кейин пайқашди
18:49
Бошининг ичида пичоқ тиғи қолиб кетганини 18 йилдан кейин пайқашди
Сальвадорнинг хусусий касалхоналаридан бирида 18 йил давомида бошининг ичида 9 см.ли пичоқ тиғи қолиб кетган одам операция қилинди.Гап шундаки, ушбу этикдўз киши 1995 йилда жиноятчи-токсикоманлар тўдасининг хужумига учраган. Жиноятчилар устадан оёқ кийими елимини олиб қўймоқчи бўлишган, аммо косиб таслим бўлмаган ва улар билан курашган. Оқибатда этикдўзнинг бошига пичоқ билан зарба беришган. Аммо ўшанда бошининг ичида пичоқ тиғи қолиб кетганини на унинг ўзи ва на шифокорлар пайқашмаган. 2007 йилга келиб унинг аҳволи ёмонлашган ва боши қаттиқ оғрий бошлаган. Клиникада қайта текширувдан ўтган косибнинг бошида бегона жисм борлиги аниқланган. Шу тариқа, орадан 18 йил ўтиб, унинг боши қайта операция қилинди ва жараён 7 соат давом этди. 10 кишидан иборат нейрожарроҳлар пичоқ қолдиғини муваффақиятли тарзда олиб ташлашди. Айни дамда бемор хушига келган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.