SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 10:38
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 4 » Болажонлар-ширинтойлар-2013”: кичкинтойлар учун катта байрам
03:51
Болажонлар-ширинтойлар-2013”: кичкинтойлар учун катта байрам
12 апрель куни Миллий санъат марказида болалар модаси соҳасида фаолият юритиб келаётган маҳоратли ва ёш дизайнерлар ўзларининг кичкинтойларимизга мўлжалланган ёрқин ва қизиқарли либослар тўпламларини намойиш этишади. Фонд Форумнинг энг қувноқ лойиҳаларидан бири – “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивалининг гала-намойишида 227 нафар жажжи модель дизайнерларнинг санъат асарлари даражасидаги либосларини кийиб, саҳнага чиқишади. Мазкур фестиваль ҳар йили Фонд Форум томонидан “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлари ва модельерлари ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда.

Лойиҳа ёш дизайнерлар томонидан яратилган тўпламлардан бахраманд бўлиш имконини беради. Бугунги кунда лойиҳага тайёргарлик авжида бўлиб, умумий ва алоҳида репетициялар ўтказилмоқда. Либослар тўпламлари мамлакатимиз ўсмирлари ва кичкинтойларининг турмуш тарзи, дунёқарашлари, кайфияти ва феъл-атворининг турли жиҳатларини ўзида жамлаган.

12 апрель куни “Болажонлар-ширинтойлар-2013” фестивалининг гала-намойиши ташкил этилади. Унда Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова ғолибларни тақдирлайди. Ҳаммаси бўлиб 7 та номинациядаги 18 та тўплам мода ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилади:

“Street style” - кундалик;
“Кичик хоним” – байрамона;
“Хаёлпарастлар” – авангард йўналишдаги;
“Шарқона унсурлар” – ўзбек миллий либослари унсурлари билан;
“Hand made” - қўл меҳнати асосида;
“Сеҳрли тола” – “батик” техникаси ёрдамида гул босилган;
“Casual” – замонавий, қулай ва ихчам либослар.

Бу йили “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивалида юртимизнинг ёш ва етакчи 38 нафар дизайнери иштирок этади. Болажонларнинг ўзи ҳам жажжи дизайнерлар сифатида ҳам ўз маҳоратларини синаб кўришади (тўпламлар уларнинг эскизлари асосида яратилиб, болалар безак бериш, нақш тушириш жараёнларида бевосита иштирок этишади). Муаллифлик тўпламларидан ташқари мода мактаблари ва бошқа муассасалар вакиллари иштирок этишади, булар: Фонд Форумнинг “Эски шаҳар” болалар ижодиёти маркази, Шайхонтохур туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби, Арт-бюро “Колибри”, “Paradise” мода театри, “Ўзбекенгилсаноат” ДАК қошидаги “Шарқ либослари” дизайн-маркази. Моделлар 3 дан 14 ёшгача бўлган 227 нафар болалардир.

“Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивали иштирокчилари ва лауреатлари республикамиз миқёсидаги ва халқаро даражадаги бошқа танлов ва намойишларда муваффақият билан иштирок этишади. Жумладан, Арт-бюро “Колибри”нинг “Саёҳат ели” деб номланган тўплами 2012 йилда “Болажонлар-ширинтойлар” фестивалида ғолиб бўлган ва ўтган йилнинг август ойида Россияда ўтказилган “Яшил сайёра” болалар экологик форумининг “Замонавийлик ва анъаналар” либослар моделлари халқаро танловининг лауреатига айланган. Бундан ташқари, Арт-бюро “Колибри” Россия ва Европада ўтказилган турли халқаро танловларнинг лауреати саналади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 1005 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 1
SOLIHBEK04.04.2013 08:28
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz