SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 23:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 23 » Боламдан деворга ўйилган расмлар қолди
19:01
Боламдан деворга ўйилган расмлар қолди
Бугун бир дугонам билан бола тарбияси ҳақида гаплашиб ўтиргандик. У ўта таъсирчан воқеани айтиб берди:

- Катта қизимнинг туғилган куни бўлгани учун эрим билан бозор қилгани кетаётгандик. Таксига чиқдик, ҳайдовчи аёл киши экан. У билан болалар, кейин эса тарбия ҳақида гаплашдик.
Шунда ҳайдовчи аёл хўрсиниб гап бошлади:
- Эрим уйни жуда чиройли қилиб таъмирлаб берди. Ўшанда қизим олти ёш эди. Бизнинг қувончимизни кўриб, деворга чизилса ота-онам хурсанд бўларкан деб ўйлаганми, ишқилиб у деворнинг бир томонига уйча ва яна нималарнидир қириб чизибди. Буни кўриб фиғонимиз фалакка чиқди, ахир яқинда таъмирладик. Дадаси ҳам, мен ҳам роса койидик.
Сал вақт ўтиб, янги телефон рақамларини қайд этиш учун дафтарча олдим. Унга ҳам қизим ўзига хос нималарнидир чизиб ташлабди. Жаҳлим чиқиб, яна уришдим.
Бир муддат ўтгач, қизимнинг мазаси бўлмади. Шунча югурмайлик у... оламдан ўтди. Энди эса уйимни асло таъмир қила олмайман, чунки қизимнинг ўша деворга ўйиб чизган расмларини ўчиришга кўзим қиймайди. Телефон дафтарчасини эса ҳалигача ёнимда олиб юраман. Унда қизим чизган расм бор.
Аёл шундай дея титилиб кетган дафтарчани кўрсатди.
Ҳайдовчи аёлнинг армонли ҳикояси юрагимни ўртади. Бунда катта ҳикмат ва ибрат бор. Шундай эмасми? Сизда ҳам шундай сабоқ бўлгулик воқеалар бўлса албатта ёзиб қолдиринг.

Мадина Зариф. Тошкент
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 454 | | Рейтинг: 5.0/7
Всего комментариев: 1
Ulugbek24.03.2013 10:55
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz