SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 19:23
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 17 » Бобур Усмонов: БИР ИНСОН ТАҚДИРИ..
18:48
Бобур Усмонов: БИР ИНСОН ТАҚДИРИ..
У эндигина 30 ёшини қарши олганди. Ўқимишли, салоҳиятли, келажакда орзулари бисёр ёшлардан эди. Бевақт ўлим эса уни оиласи, ота-онаси, дўсту биродарлари, гўзал ҳаёт бағридан жудо этди. Ўлим ҳақ! Кутилмаганда ташриф буюради. Шунданми, тақдирлар турфа. Уларнинг ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам бошқа.

Бобур Усмонов. Бу исм-шариф бир мудҳиш автоҳалокатдан кейин одамлар оғзига тушди. Энг машҳур эслатма: "Алишер Усмоновнинг жияни!” Интернет нашрлари "иши юришгандай” бўлди. Ҳамма нималарнидир ёзишга киришди. Гўё бу автоҳалакат борасида бир учқун топилса, оловлатиб, "қаҳрамон”га айланишса! Таъбир жоиз бўлса, мудҳиш воқеа куни ютрдошларимиз орасидаги бош мавзу "Бобур Усмоновнинг ўлими” бўлди. ОАВлари Бобурнинг "Мустанг Форд”и таъмирлаб бўлмайдиган аҳволга келгани, унинг ўзи ва машинадаги яна бир пассажир ҳам воқеа жойида кўз юмгани ҳақида тинмай ёзди. Орадан оз фурсат ўтмай, улар иккиси ҳақидаги уйдирмалар ва бошқа миш-мишлар болалади. Ҳалок бўлганларнинг қонга беланган ҳолати интернет орқали тарқаб кетди. Ким ачинди, ким эътиборсиз бўлди, яна ким қаттиқ қайғуга ботди, бошқа биров "тўқлиққа шўхлик” деди... Ваҳоланки, у кимнинг жияни, кимнинг куёви, кимларнинг дўсти бўлишидан қатъий назар Яратгганинг бир бандаси, одам боласи эди. Бир инсон тақдири, кутилмаган аянчли ҳодиса ҳақида оғзимизга келганини гапиришдан, ёзишдан, тарқатишдан олдин ўйлаб кўришимиз керакмиди, ахир ҳаётдан кўз юмган бир ватандошимиз ҳам ота-онанинг фарзанди, севимли ёр, меҳрибон ота, қадрдон дўст эди. Уларнинг қалбида нима кечаётгани билан ҳам ҳеч қизиқдикми? Кўзёшлари, қалб оғриғини ҳис қила олдикми? Қўл телефонларига тарқаб кетган кўнгилни зир титрагувчи автоҳалокат суратларидан ким ҳузур қилади? Қуруқ миш-миш тарқатишга, эшитиб ҳам гуноҳ орттиришга сабаб бўлгунча, бир мўмин жанозасига бориб нарвон кўтариш хайрли эмасмиди?

2013-йилнинг 8-май тонгидан бери гап қайнайди. Гап қайнатгунча, одамлар ўз тақдирлари ҳақида қайғуриб, ўз ҳаётлари, қилмишлари, туриш-турмуши ҳақида обдон ўйлаб кўришсамиди?!

Тақдир шундайки, уни на қайта ёзиб бўлур, на ўзгартириб. Агар имкони бўлганида эди, автоҳалокат ёшларни четлаб ўтиб, улар соғ-омон қоларди. Буёғи яна гўзал ҳаёт, ширин орзулар оғуши... Энди афсусланишга, қайғуга ҳожат йўқ. Фақат сабр, фақат дуо! Токи, Яратгандан сўралган ажру савоблар унинг қабрига нур бўлиб ёғилсин...

...Фалокатли ўлим яқинлашганини билганида, балки у онасининг қўлларини юзларига суртиб, дуосини олишга, фарзандини қучоқлаб-қучоқлаб бор оталик меҳрини ҳадя этишга, дунёдаги энг гўзал сўзлардан тумор ясаб, рафиқасининг бўйнига осишга, падари билан узоқ дардлашишга, юрагидаги гапларини айтишга улгурармиди? Ё шунчаки қуёш тиғига тик қараб, кенг осмонга тикилиб, ўпкасини нафасга тўлдириб, "Ҳаёт сендан розиман!” деб айтишга ботинармиди? Йўқ, ўлим сездирмай келади. Тақдири азал билдирмай ниҳоялайди...Охиратинг обод бўлсин, Бобур!



Жасур ҲАМРОЕВ



"МЕН БОБУРНИ НЕГА ЯХШИ КЎРАМАН?”

Ким учун у севимли фарзанд, кимга қадрдон дўст...Меҳрибон ота, билимга чанқоқ курсдош...Хотиралар чегара билмайди! Уни яқиндан билганларнинг ўз қалбида айтадиган гаплари бор....



(Суратда: Бобур Усмоновнинг рафиқаси Диёра, онаси Лола, синглиси Гулнора (Ганя)



"ЭНДИ ҲЕЧ КИМНИ ЎҒЛИМ ДЕБ ЧАҚИРМАСАМ КЕРАК!”

-Бу ёруғ оламда фақат унинг учун яшаётганлигимни, шунчаки борлигимни у билмасди. Афсусланарлиси, у ўзининг катта орзу-мақсадларини охиригача етказа олмади. Мени хавотирга солаётгани, энди бошқа ҳеч кимни ўғлим деб чақирмасам керак. У менинг ёрқин юлдузим эди. У ҳаётим мазмуни эди.

Лола Усмонова, онаси

"ҲАМИША КУЧЛИ ВА ҲЕЧ НИМАДАН ҚЎРҚМАС БЎЛИШГА ЎРГАТДИ!”

-Акам ҳақида шуни айтишим мумкинки, у бу мураккаб ҳаётда таянчим, орзу-умидларим эди. У мени ўз етишган комиллик даражаси билан тарбия қилди, ўстирди. Ҳамиша кучли ва ҳеч нимадан қўрқмас бўлишга ўргатди. Мақсадларга интилиш ва энг яхшисига эришишни ҳам англатди. Уни борича яхши кўрганман ва яхши кўраман! Мен у ҳақида жуда кўп гапиришим мумкин, бироқ, барибир камлик қилаверади. Яна бир гап, у мен учун энг яхши ака эди ва шундай бўлиб қолади ҳам.

Ганя, синглиси


"БОБУР ДАВРАЛАРГА ЖОН БАҒИШЛОВЧИ ИНСОН ЭДИ!”

-Ҳар биримизнинг ҳаёт йўлимизда шундай кишилар учрайдики, улар билан бўлган мулоқотлар, самимий суҳбатлар юрагимизда бир умрга муҳрланиб қолади. Одатда биз бундай кишиларни ҳақиқий дўстларимиз, деб атаймиз. Бобур биз ҳамкасблари учун нафақат дўст, балки ундан ҳам ортиқроқ – ҳақиқий қадрдон, туғишгандек бўлиб кетган киши эди. У билан бирга ўтказган лаҳзалар, бошдан кечирган воқеаларни эслар эканмиз, қалбимиз илиқ туйғуларга лиммо-лим тўлади. У ҳамиша атрофдагиларга инсон қалбининг меҳр аталмиш энг улуғ мурувватини улашиб юрарди. Бобур доимо ўз олдига қўйган мақсадларга интилувчи, уларга эришиш йўлида билими, заковати, кучини аямайдиган инсон эди. У ота-онасининг ажойиб ўғли, аёлини қадрловчи оила бошлиғи, фарзандининг меҳр-мурувватли отаси сифатида оилавий қадриятларни ҳар нарсадан улуғ қўярди. Бобур давраларга жон бағишловчи, қувноқ ва заковатли инсон эди. У хабардор бўлмаган, билмаган нарсанинг ўзи йўқдек туюларди. Бобур ҳақиқий дўст, ҳамиша ёрдамга келишга тайёр, ҳаётда ҳар бир инсон бошида бўладиган яхши ва ёмон кунларда қадрдонлари, ҳамкасблари ёнида турадиган киши эди. У ҳамиша биз билан бўлди ва бугун дўстимизнинг руҳи фалакларга учган эса-да, хотираси доимо қалбимизда сақланади.

Азизбой

"ЮРАГИМ ЭЗИЛИБ ҚЎМСАЯПМАН, ДЎСТИМ!”

-Бобур, эй, жигарбандим! Шундай самимий, очиқкўнгил, беғубор, ибратли инсон эдинг! Қалбимда энг юқори ўринда турардинг! Дўстим сенинг ёнингда инсоннинг кўнгли ёришиб, ҳаётида завқ уйғонар эди. Бевафо дунё экан, юрагим эзилиб қўмсаяпман дўстим. Бобур, сенинг руҳинг абадий бизнинг қалбимизда, хотирамизда колади. Инсон хотираси мўъжиза дейишади: хоҳласа хотираларини сақлаб қолади, истаса ўчириб ташлайди. Лекин мен бир нарсага иймоним комилки, умрим охиригача сени хотирамдан ўчира олмайман. Ҳар доим кўнглимни олардинг, эй дўст! Аллоҳим жойингни Жаннатда қилсин, жаннати инсон эдинг!

Содиқ дўстинг Шохрух Акрамов!





"УНИНГ КУЛГУСИ НОЁБ АСАР ЭДИ!”

-Бу катта йўқотиш, оғир дард, таърифлаш мушкул бўлган соғинч ва ғам ҳисси. У ҳаётимда менга дўст эмас, ака эди. Унинг ўлими жуда оғир кечмоқда, гўёки, юракнинг бир қисми юлинди-ю, у билан кетди. Бу чуқур жароҳат ҳеч қачон битиб кетмаса керак. Менинг биринчи ва ягона болаликдаги дўстим эди у. Биз бир-биримизни бир қарашнинг ўзидаёқ тушунардик. Шу қадар яқин эдикки, бир кунни ҳам бир-биримизсиз тасаввур қила олмасдик. Жуда узоқ ва чарчамасдан эслашим мумкин... Унинг ҳар бир сўзи, фикри мен учун айни дамда бебаҳо. Унинг кулгуси ноёб "асар” эди. Шунданми, унинг хандон отиб кулиши ҳозирги дамда баҳоси йўқ хотира! У мени "генерал" лақаби билан чақирарди. Бизни ҳеч ким тушунмасди, аслида бировнинг тушунишига муҳтож ҳам эмасдик. Ҳазилларимизни, гап-сўзларимизни, турли қизиқишларимиз-у хоббимизни фақат иккимиз тушунардик. Унинг ёнимда йўқлигини ҳис этиш қанчалар азоб...Айтилмаган қанча гапларимиз, тугалламаган қанча ишимиз қолди. Энди менга у ҳақдаги абадий хотиротлар йўлдош бўлади! Аллоҳим, ундан марҳамтингни дариғ тутма! Дўстим, сен менинг қалбимда, хотирамда абадий яшайсан!

Сенинг генералинг Ойба!!!





-Бобни нимадир учун эмас, ҳақиқий дўстим бўлгани учун яхши кўрганман.

Жоха







"ЭНГ ЯХШИ ОШПАЗ!”

-Мен уни шунчаки яхши кўрардим, борича қадрлардим! У ҳамма инсонлар қатори ўз характерига эга эди. Ҳақиқий эркак тимсолидаги барча хислатлар намоён эди: саховатли, меҳрибон...Болаларни жуда севадиган...Қарияларни ҳурмат қиладиган...Ва мен унинг очиқ, баланд ва бетакрор кулгусини ҳеч қачон унутмайман! Мен билган ошпазлар ичида энг яхшиси!

Фарид



P/S: Фотосуратлар Бобур Усмоновнинг сингли Ганя ва яқин дўсти Азизбой томонидан тақдим этилди.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 993 | | Теги: Бобур Усмонов: БИР ИНСОН ТАҚДИРИ.. | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Durdash17.05.2013 22:09
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz