Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 20 » Бобосининг рухи билан дўстлашган бола
12:19 Бобосининг рухи билан дўстлашган бола |
Бобосининг руҳи билан дўстлашган бола фалокатларни олдиндан айтиб берди Бу воқеа бир неча йил аввал содир бўлган. Эшитганларнинг кўпчилиги бундай бўлиши мумкинлигига ишонмайди. Аммо, ушбу воқеани гапириб берган инсон бирор марта ёлғон гапирмаган. Иқболнинг онаси унга ҳомиладорлик вақтида бир қанча хасталикларни бошидан кечирган. Аммо шундай бўлса-да, олти йил кутган фарзандини бағрига босишни, жигарбандининг соғлом туғилишини орзу қиларди. Чақалоқ туғилиб шифокорлар унинг саломат эканини айтишганида, онаси ичига сиғмай кетган. Аммо орадан кўп ўтмай, Иқболнинг руҳий хаста экани маълум бўлди. Баъзида у бошқа болалар каби ҳамма билан ўтириб овқатланар, телевизор кўрар, баъзида эса уни хонасидан ташқарига олиб чиқиш катта куч ва машаққатни талаб этарди. Шундай вақтларда у кунлаб хонасидан чиқмасди. Эшиги олдидан ўтган киши эса унинг ким биландир сўзлашаётганини эшитарди. Онаси Иқболдан кейин яна иккита фарзандни дунёга келтирди, шукрки улар соғлом. Гарчи Иқбол тенгқурлари каби ўқиш, ёзишни ўргана олмаётган эса-да, улар эга бўлмаган ва маълум одамларгагина аён бўлган хусусиятлари бор эди. Отаси бошқа шаҳарларга бориб у ердан юк олиб келиб савдо қиларди, она эса ноилож, Иқболга бирор кор хол бўлишидан қўрқиб ишлай олмасди. Кунларнинг бирида Иқболнинг отаси яна узоқ сафарга кетадиган бўлиб қолди. Ўғлининг ёнига келаркан, пешонасидан ўпиб, унга ажойиб нарсалар олиб келишини айтди. Ота ортига ўгирилган ҳам эдики, Иқбол унинг қўлидан ушлади... — Кетманг... — Бормасам бўлмайди ўғлим, мана кўрасан тез келаман. — Борманг дедим, дада! — Нега? — Ана эшик олдидаги одам бормасин деяпти... Ота ялт этиб эшик томонга қаради, аммо у ерда ҳеч кимни кўрмади. У Иқболнинг сўзларидан қўрқиб кетди. Аммо барибир йўлидан қайтмади. Орадан бир кун ўтиб телефон орқали отасининг автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар келди. Бир неча ойлик даволаш муолажаларидан кейин отаси оёққа турди. Аммо ўтган ҳар бир кунда ўғлининг ўшанда айтган сўзларини ўйлади. У буни қаердан билди экан? — Ўғлим, мендан хафамисан? — Нима учун? — Ўшанда кетганим учун... — Кетманг, деганди-ку сизга... — Ким? — Анави киши.. — Қайси? — Ана орқангизда турибди.... Ота қўрққанидан ортига қарагунча қора терга ботиб кетди. Бироқ бу гал ҳам ҳеч кимни кўрмади... Кейинчалик ҳам Иқбол бирор нарсадан огоҳлантириб айтган, аммо эътиборга олинмаган баъзи нохуш воқеалар бўлиб ўтди... Иқболнинг туғилган куни эди. Бобоси, бувиси, қариндошлар уни табриклаш учун келишди. Ҳамма дастурхон атрофида. Иқбол жим ўтирарди. Гоҳ-гоҳ эшик томонга қараб ўз-ўзидан куларди, худди ўша ерда кимдир турибди-ю, уни ҳамма табриклаётганидан уялаётгандек... Стол атрофидагилар унинг кимга жилмаяётганидан ҳайратланишар, ҳамма бир-бирига қараб, елка қисарди. — Иқбол, ўғлим бу ёққа кел. Дўстларингни таклиф қилмадингми, туғилган кунингга? — Дўстим шу ерда! — Қани? — Ана эшикнинг олдида турибди... Бобоси бу саволни ноўрин бериб қўйгандек ҳис қилди ўзини, кейин эса стол тагида турган темир қутичани тиззасига олди, ичидаги бир неча ўн йиллик суратларни олиб, Иқболга кўрсата бошлади. Уй аъзолари уларнинг тепасига йиғилди. — Мана бу бобомнинг суратлари, бир кун келиб сизлар ҳам мени шундай, суратлар орқали эслаб юрасизлар... Манави бобомнинг 6 та фарзанди, бу менинг отам.... Шу вақт Иқбол бобоси кўрсатган суратларнинг бирини қўлига олди. — Мана, менинг дўстим! У эшик томонга, йўқликка қараб "Қаранг, сизни суратингиз”, деб бақирди. Бир зум хонага сукунат чўмди. — Сенинг дўстинг шу суратда борми, — сўради отаси. — Ҳа, мана у! — Бу бобомнинг сурати- ку, — деди отаси. — Мени автоҳалокатга учрашимни ҳам шу дўстинг айтганмиди? — Ҳа, сизлар менга ишонмагандингиз. Менга ўзи қачон ишонгансиз? Вақти келса мен билан гаплашгиларинг ҳам келмайди, фақат шу киши гаплашади, тушунади, маслаҳат беради. Очиғини айтганда, ота- онасининг хаёлидан ўғлимизнинг ақли ростдан ҳам заифми ёки унинг қандайдир қобилияти борми деган савол ўтарди... Шу воқеадан сўнг, улар ўғиларинининг ақли заиф эмас, аксинча, номаълум хусусиятга эга эканини тушуниб етишди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 752 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|