Статистика |
Hozirda saytda: 40 Mexmonlar: 40 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 24 » BMW: афсона ва ҳақиқатлар
13:43 BMW: афсона ва ҳақиқатлар |
Ҳар бир автомобил ўз тарихига эга. Бу тарихда унинг гуллаб-яшнаган даври ҳам, айрим вақтларда эса замон силсилаларида бироз ортга чекинишлари ҳам кузатилади. Масалан, BMW (Bavarishe Motoren Werke) автомобилларини олайлик. Бугун дунё автомобил ишқибозлари томонидан юксак эътирофларга сазовор бўлган бу моделнинг ўзига хослиги, унинг босиб ўтган йўлида ҳам кўринади... BMW енгил ва спорт автомобиллари, шунингдек, тоғли ҳудудларда бемалол юрувчи автомобиллар ҳамда мотоцикллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг штаб квартираси Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган. BMW тарихидан Мюнхен шимолида жойлашган чекка шаҳарчада Карл Рапп ва ички қиздирувчи двигателни ихтиро қилган Николас Август Оттонинг ўғли Густав Оттолар иккита кичик авиамотор фирмасини тузадилар. 1914 йилги Биринчи жаҳон урушида тутун чиқарувчи ҳарбий самолётлар учун двигателлар ишлаб чиқаришга талаб кескин ошади. Бундан яхши натижаларни кўзлаган Рапп ва Отто бирлашади ва Мюнхенда янги авиамотор заводи вужудга келади. 1917 йил 20 июл куни ушбу авиамотор заводи Bayerische Motoren Werke ("Бавария мотор заводи”) – BMW номи остида рўйхатдан ўтади. САМОЛЁТДАН АВТОМОБИЛГА Компаниянинг тарихи тушиш ва кўтарилиш даври билан тавсифланади. Ҳар қандай компания эса ўз мавқеини яна қайта тиклаш учун ҳаракат қилади. Биринчи жаҳон урушидан кейин, 1916 йиллар охирида BMW компанияси ҳам синиш остонасида эди. 1919 йилда тузилган "Версал шартномаси”га кўра, Германияга мағлуб сифатида ҳар қандай ҳарбий самолётларни ишлаб чиқариш тақиқлаб қўйилди. Лекин бу пайтда ёш фирма фақат ягона маҳсулот – авиамоторлар ишлаб чиқариш билан шуғуланарди. Айнан шу чеклов таъсири билан компания негизида BMW автомобиллари дунёга келди. 1923 йилдан бошлаб мотоцикллар, 1928 йилдан эса енгил автомобиллар ишлаб чиқара бошлади. BMW автомобил ишлаб чиқарувчи компания сифатида расман 1929 йилнинг 9 июлида қайд этилган. Компаниянинг BMW 3/15 DF3 Wartburg деб номланган дастлабки спорт автомобили икки йил давомида, яъни, 1929 йилдан1931 йилга қадар ишлаб чиқарилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида BMW жуда кўп азият чекди. Дастлаб бомбалар остида қолган бўлса, кейинчалик иттифоқчилар бўлишиб олган ҳудудда қолиб кетди. Лекин шундай бўлса-да, 1945 йилда Wartburg моделини сотувга чиқарди. 1961 йилда сотувга чиқарилган BMW 1500 Neu Serie моделидан кейин компания ишлари яна юриша бошлади. Шундан бошлаб BMW дунёга спорт руҳидаги энг илғор автомобилларни етказиб бера бошлади. Ҳозирда BMW автомобилсозлик бўйича дунёнинг энг етакчи компанияларидан биридир. Бугунги кунда унинг кўп маҳсулотлари Германиядан ташқарида ишлаб чиқарилади ва сотилади. ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР * Самолётларга мўлжалланган хомашё қолдиқларидан компания ошхона мебеллари ҳам ишлаб чиқарган. * BMWнинг Мюнхендаги бош офиси тўрт цилиндрли двигателни эслатади.
* BMW рамзидаги пропеллер компаниянинг фаолияти ўтмишда самолётлар билан боғлиқ бўлганлигини билдиради.
Manba: ovoza.com
|
Категория: Texnogoliyalar |
Просмотров: 819 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|