SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:42
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 27 » Бизнес учун пулни каердан олса бўлади
12:50
Бизнес учун пулни каердан олса бўлади
Бугун тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганлар кўп. Қолаверса, мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш мақсадида кенг шароитлар яратилмоқда. Бироқ... бу соханинг ҳам ўзига яраша пасту баландлари бор. Аввало бизнес бошлаш учун маълум миқдорда маблағ керак бўлади. Уни қаердан олса бўлади? Қуйида ана шу мавзуда сўз юритамиз. Бошланғич капитал: шахсий маблағга суянса бўладими ёки...? Бизнесни бошлашдан аввал бошланғич капиталга эга бўлиш муҳим саналади. Ҳеч бўлмаганда дастлабки харажатлар учун. Фирма очиш (якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш), патент ёки лицензия олиш харажатлари, офис ёки цех учун бинони ижарага олиш, уни жиҳозлаш, ва ҳ.к. Бунда "яхши ниятлар билан йиғиб юрган” маблағ ёки кутилмаганда яқин қариндошингиздан қолган мерос асқотса ажабмас. Хуллас, бошланғич капиталингиз бўлса, жуда яхши. Аммо... етармикан? Ахир бизнеснинг ёзилмаган бир қоидаси бор: катта фойда олиш учун кўпроқ пул тикишга тўғри келади. Янги асбоб-ускуналар келтириш, малакали мутахассисларни жалб қилиш, бизнесни кенгайтириш дегандек... Бундай пайтда қулай шартлар асосида берилиши мумкин бўлган кредит айни муддао. Исталган суммадаги кредитни имтиёзли олиш мумкинми? Кичик бизнес субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилиши эндиликда ҳеч ким учун сир эмас. Аммо қайси банкда ва қанча миқдорда? Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Порталида бу саволга қуйидагича жавоб берилган. АТ Микрокредитбанк томонидан имтиёзли микрокредитлар Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 78-сонли "Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган "Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан ажратилади. Ушбу Низомга кўра, Бошланғич сармояни шакллантириш учун микрокредитлар: · юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда; · микрофирмалар ва деҳқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда; · фермер хўжаликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда ажратилади. Фақат янги иш бошлаганларга бериладими? Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар фақат янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун буюртма берган тадбиркорларга берилади. Микрокредитларнинг фоиз ставкаси - йиллик 3 фоиз миқдорида, муддати - 18 ойгача. Бизнесини кенгайтиришни истаганлар учун... Бизнесни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик бизнес субъектларига микрокредитлар энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача миқдорда, йиллик 7 фоиз устама билан, 24 ой муддатга ажратилади. Қолаверса, учинчи тарафдан мол-мулк олиш, унга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун кичик бизнес субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваригача миқдорида йиллик 5 фоиз устама билан, 3 йилгача муддатга микролизинг хизмати кўрсатилади. Бундан ташқари... Бюджетдан ташқари, жамғармалар ҳисобидан Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 21 февралда 1548- сон билан рўйхатга олинган "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан микрокредитлар ажратилади. Бошланғич сармояни шакллантириш учун Янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун банкка буюртма берган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларига айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадларида берилади. Фоиз ставкаси - Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисми миқдорида. Микрокредит суммаси: юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва микрофирмаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача ва кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача бўлган миқдорда. Муддати: 3 йилгача. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш учун микрокредитлар · Деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш, фермерлик иншоотларини қуриш, чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараварига ва юридик шахс мақомига эга деҳқон ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорида, Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/3 қисми (бугунги кунда йиллик 4,67 фоиз) билан, 3 йилгача бўлган муддатга. · Маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё ва материалларни тубдан қайта ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик меҳнатини ташкил этиш учун якка тартибдаги тадбиркорларга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан ҳамда микрофирма ва кичик корхоналарга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдорида, қайта молиялаш ставкасининг 40 фоизи (бугунги кунда йиллик 5,6 фоиз) билан, 3 йилгача бўлган муддатга; · Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун якка тартибдаги тадбиркорларга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан, микрофирма ва кичик корхоналарга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 45 фоизи, (бугунги кунда йиллик 6,3 фоиз) билан, 3 йилгача бўлган муддатга ажратилади. Махсус жамғарма ҳисобидан ажратилса... Тижорат банкларида ташкил этилган Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларини Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ, тижорат банкларида ташкил этилган Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан (йиллик 7 фоиз) юқори бўлмаган фоиз ставкаси билан: · хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга 1 йил муддатгача; · қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга камида 2 йил муддатга; · инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун 5 йил муддатга ажратилади. Кредит олиш учун зарур ҳужжатлар 1. Қарздор томонидан имзоланган ва кредит берилишидан олдинги сана қўйилган, кредитдан фойдаланиш мақсадлари баён этилган ва кредит таъминланган ҳолда гаров мавзуи кўрсатилган ариза. 2. Имтиёзли кредитнинг бутун муддати учун пул оқимлари прогнози мажбурий тартибда кўрсатилган бизнес-режа. 3. Қарз олувчи (юридик шахслар учун) рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг баланс қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув мавжуд бўлган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари; Кредит таъминоти Кредит олиш учун доим ҳам ниманидир гаровга қўйиш шарт эмас. Баъзан масала учинчи шахснинг кафиллиги билан ҳам ҳал бўлади. Албатта бу бевосита олаётган кредитингиз суммасига ҳам боғлиқ. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар қайтарилишини таъминлаш сифатида кредит шартномаси бўйича сотиб олинадиган мини- технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар улар қийматининг 80 фоизи миқдорида гаров учун қабул қилинади. Имтиёзли кредитнинг мини- технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар гарови билан қопланмаган қисми учун қарз олувчи таъминлашнинг қуйидаги турларидан бир ёки бир нечтасини тақдим этади: · Мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови; · банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати; · учинчи шахслар кафиллиги; · қарз олувчининг кредитни сўндирмаслиги хавфи суғурталангани тўғрисида суғурта компаниясининг суғурта полиси. Хулоса ўрнида Яхши ният билан бошланган хайрли иш ҳар доим ижобий натижа беради. Руҳшуносларнинг диққатини одам психологиясидаги бир жиҳат ҳамиша ўзига тортиб келган. Масалан, одатда бойиб кетишни орзу қиладиган одам, бунинг учун нималар қилиши кераклигини эмас, балки бойиганида пулларини нималарга ва қаерга сарф қилишини ўйлар экан. Тўғри, бефойда бўлса ҳам, жуда ёқимли жараён. Аммо айнан мана шу "шунчаки хаёл суриш” жараёнида ҳам орзуларни тўғри йўналтириш мумкин экан. Бўлажак бизнесмен, бизнесингиз фойда келтиришни бошлаганида қандай хайрли ишни амалга оширган бўлар эдингиз?... Шунчаки хаёл сурганда ҳам шуни ўйланг ва хайрли иш орзуси хаёлларингизнинг реал ҳаётга тадбиқ этилиши учун ажойиб туртки бўлади.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1349 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 1
Mr-Love27.01.2013 14:52
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz