Главная » 2014»Mart»31 » Бишкекда ҳаваскорлар йўлга «3D-зебра» чизишди
05:50
Бишкекда ҳаваскорлар йўлга «3D-зебра» чизишди
Қирғизистон пойтахтида ҳаваскор ёшлар кўчадаги пиёдалар ўтиш жойи – «зебра» йўлакчасини уч ўлчамли кўринишга келтиришди. Унинг сурати Facebook ижтимоий тармоғидаги «Тошкент ҳайдовчилари» гуруҳига жойланган, дея хабар бермоқда Daryo.uz.
«Зебра» тасвирланган сурат гуруҳга 28 март куни кечки пайт жойланган ва у 220дан ортиқ фойдаланувчига маъқул бўлган. Изоҳларда эса бунга ҳар хил фикрлар билдирилган.
«Ишонарли тарзда чизилгани, сурат жонли чиққани яхши, аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор: бу «зебра» ҳайдовчиларни чалғитишини назарда тутиб, бир қатор фойдаланувчилар ўзининг олдидан тўсатдан шундай манзара чиқиб қолишини истамаслигини баён этган», – деб ёзади нашр.
«Суратни гуруҳга жойлаган фойдаланувчи эса бунинг ҳатто хавфли эканлигини таъкидлаган. Чўчиб кетган ҳайдовчилар бирданига тормозни босиб, автоҳалокатга сабаб бўлишлари мумкинлигини билдирган. Гуруҳ иштирокчиларидан бири бунинг ҳеч бир хавфли жойи йўқлигини, айни тасвир фақат битта нуқтадан шундай уч ўлчамли кўринишини баён этган», – дейилади хабарда.