SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 19:21
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 22
Mexmonlar: 22
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 29 » Бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш гуноҳ
00:00
Бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш гуноҳ
Менинг дадам шаҳримиздаги бир кафеда анча йиллардан буён ошпаз бўлиб ишлаб юрарди. Шунинг ортидан бизни боқарди. Кунларнинг бирида уларга иш бошқарувчи бўлиб кафе хўжайинининг поччаси ишга келади. Иш бошқарувчи кафе эгаси опасининг турмуш ўртоғи бўларкан. У ишга келган кундан бошлаб, ошхонада тартибсизлик, норозилик бошланиб, барака ҳам кетади. Сабаби, бу иш бошқарувчи ошпазларни сифатсиз таом пиширишга ундайди. Яна ортиб қолган тоза овқатларни ходимлар олиб кетишига қўймас, итига бераркан. Бир куни дадам ҳам ишдан бўшаб келди.

- Менга ўлган молнинг гўштини олиб келиб, шашлик пиширасан, дейди. Ўзи анчадан буён эскирган нонларни ҳам қиймага қўшишга ундарди. Мен Худодан қўрқаман, дедиму ишдан бўшадим, - деди дадам ўзини боса олмай.

Кейин анча вақтгача ишсиз юрди. Баъзан ўша одамдан норози бўлиб қоларди:
- Ўша одам ҳалол ишлагани қўйганида сизларнинг рисқингиз узилмасмиди?

Биз дадамни юпатардик. Кейин дадам яна бошқа жойдан яхши иш ҳам топди. Кўнглидагидек ҳалол луқма билан бизни боқди. Афсуски, умри қисқа экан. Хасталик туфайли оламдан ўтди. Бу жудоликдан икки ой ўтиб, бозорда дадам билан ўша иш бошқарувчи қўлида ишлаган бир кишини кўриб қолдим. У кишидан эшитганларим, ҳар қандай инсонга сабоқ бўлишига ишонаман.

- Мен ҳам ўша кафедан янги иш бошқарувчи туфайли кетгандим. Жуда номақбул ишлар қилганди у одам. Мана энди жазосини тортаётганмиш. Яқинда у оғир хастликка чалинибди. Доим мени оқ илон буғяпти, деб бақираркан. Кейин ухлаганида ҳам шунақа қиладиган бўлибди. Қаратмаган жойлари, ўқитмаган муллалари қолмабди. Охири руҳий хасталар шифохонасига ётқизибди, - деди афсус билан дадамнинг ҳамкасби.

Мен титраб кетдим. Ҳалолликка нима етсин, дедим ўзимга ўзим. Сиз нима дейсиз?

Кибриё. Бухоро
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 760 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz