Главная » 2013»May»20 » Биринчи тақдим этиладиган тарона сифатида, доктор Жасур Ризаевнинг
06:54
Биринчи тақдим этиладиган тарона сифатида, доктор Жасур Ризаевнинг
Биринчи тақдим этиладиган тарона сифатида, доктор Жасур Ризаевнинг "Муҳаббат соғинчи" қўшиғини танладим. Бу қўшиқни тинглаганимда ўзим билан тенгдош дугонамнинг муҳаббати билан боғлиқ хотиралар ёдимга келади...
Улар бир маҳаллада туришарди, лекин бир-бирини унчалик билишмасди. Уларнинг яқиндан танишишига "Амир Темур" музейи сабабчи бўлган. У ерга дугонамни ўқиши билан боғлиқ сабаб, боргандик. У йигит ҳам ўша ерда экан. Биз у ерда билмасдан суратга тушиш мумкин бўлмаган жойда суратга тушганмиз. Натижада, албатта гап эшитганмиз. Шунда у йигит назоратчи билан тортишиб, бизнинг ёнимизни олганди. Аслида, ҳақиқатдан ҳам биз нотўғри иш қилгандик. Шу тарзда, биз у билан танишиб қолдик. Аслида, йигит дугонамни таниб, кузатиб юргани учун ҳам унинг ёнини олган экан! Гаплашиб, иккови битта маҳалладан эканлиги маълум бўлгач, кулиб юборишди. Шу тариқа дугонамнинг бахтли онлари бошланди . . . . Тинимсиз қўнғироқлар. . . . смслар. . . . ўша даврда урф бўлган катта-катта қўл телефонларида . . . .)))))))
Ўша даврда жуда машҳур бўлган бу қўшиқ, у йигитнинг энг севимли қўшиғи бўлиб, у ҳар доим шу қўшиқни тинглаши ҳақида, дугонам айтган эди. Йигит қўшиқдаги сўзлар ҳақида дугонамга "биз ҳеч қачон бундай аразлашмаймиз" деган экан. Дугонам ҳам бу қўшиқни кўп тингларди. Чиндан ҳам улар бирор марта қўшиқдаги каби аразлаб уришишмаган. Лекин . . .