Главная » 2013»Aprel»11 » Бир дақиқада 142 та тухумни боши билан синдирди.
00:28
Бир дақиқада 142 та тухумни боши билан синдирди.
Джорджия штатидаши Institute of Technology биринчи босқич талабаси тухумларни йўқ қилиш бўйича рекорд ўрнатди. Атига бир дақиқа ичида у боши билан 142 та тухумни синдирди. Ушбу даражага эришиш учун унга бир неча йиллар керак бўлди. 2011 йилда Скотт Дэймроу ва унинг синфдошлари қандай бўлса ҳам Гиннес рекордлар китобига киришлари керак деган қарорга келишди. Бир неча ой давомида улар турли мусобақаларда қатнашишди. Аммо уларнинг бу ҳаракатлари омадсиз якун топди. Шундан сўнг Дэймроу барчасига қўл силтади. Аммо 2012 йилнинг февралида унга телевизион томоша ташкилотчиларидан хат келди. У ерда унинг номи мусобақаларда иштирок этиш ишқибозлари сўровидан топишгани маълум қилинган эди. Скоттдан Guinness World Records Gone Wild дастурида иштирок этиб, ўз номини тарихга муҳрлаш истаги хақида сўрашди. Унинг розилигини олгач, шоу вакиллари унга эришиши мумкин бўлган рекордлар рўйҳатини тақдим этишди. У ўз танловини бош билан тухумларни йўқ қилиш танловида тўхтатди. Шундан сўнг у онасининг ресторанидаги столлардан фойдаланиб машқ қилишда давом этди. Натижада 2013 йилнинг мартида у боши билан 60 сонияда 142 та тухумни синдиришга муваффақ бўлди. Унинг бу ғалабасини миллий телевидение орқали минглаб мухлислар томоша