Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 29 » Бир болага етти қўшни ота-она
20:31 Бир болага етти қўшни ота-она |
Тошкент Фотосуратлар уйида “Бир болага етти қўшни ота-она” мавзусидаги энг яхши фотоасарлар танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, фоторассомлар иштирок этди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раисининг ўринбосари Г.Алимова, Бадиий академия раиси ўринбосари Ж.Миртожиев, Ўзбекистон халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Холбеков, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол, юксак маънавиятли инсонлар этиб вояга етказиш, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Обод турмуш йилида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.
“Обод турмуш йили” Давлат дастурига мувофиқ Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар томонидан “Бир болага етти қўшни ота-она” фототанлови ташкил этилди. Ундан кўзланган асосий мақсад ёшларни эзгу қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгида ватанпарварлик, фидойилик, меҳнатсеварлик каби ғояларни қарор топтиришдан иборатдир.
Танловда 70 нафарга яқин фотоижодкор беш юздан ортиқ ижодий иши билан қатнашди.
Халқимизда маҳалла азалдан тарбия, маърифат ва маънавият ўчоғи, ибратли қадриятлар бешиги бўлиб келган. Истиқлол йилларида маҳалланинг бу йўналишда самарали фаолият олиб бориши учун барча зарур шароит яртилди. Танлов учун тақдим этилган ижодий ишларда ҳам бу борадаги эзгу ишлар, ёшлар тарбиясида ота-оналар билан бирга маҳалла аҳли, нуронийлар, қўни-қўшни ҳам масъул экани ўз ифодасини топган.
Танлов бош совринига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг Қашқадарё вилояти бўйича фотомухбири Жамшид Норқобилов сазовор бўлди. Биринчи ўринга Константин Минайченко лойиқ топилган бўлса, Рустам Шарипов ва Носир Ҳайдаровга иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Танлов доирасида мавзуга оид энг яхши ижодий ишлардан иборат фотокўргазма ташкил этилди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 831 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|