Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 11 » Бир банкнинг пластик картаси бошка банкка xам ўтади
23:00 Бир банкнинг пластик картаси бошка банкка xам ўтади |
Газета саҳифаларида тўловларни пластик карталари орқали амалга ошириш тартиб-қоидалари тўғрисида маълумот берсангиз. Масалан: Халқ банкида ҳисоб рақами бўлган институтга Миллий банк тўлов картаси орқали контракт тўловини амалга оширмоқчи бўлсангиз, Халк банки ходимлари "Карта Миллий банкники экан, шу сабабли Миллий банкдан ўтказасиз" деса, Миллий банк ходимлари эса "Институтнинг ҳисоб раками Халқ банкида, шу сабабли уша ердан тўлов қиласиз" деган жавобни бериши каби ҳоллар учраб турибди”. Жаҳонгир (интернет тармоғи орқали олинган мактуб). Факт Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарига пластик карточкалар қўлланиб тўланган ҳажмдан амалдаги ставкага нисбатан 10 фоиз пасайтирилган ставка бўйича даромад (фойда) солиғи тўлайдилар. Нью-Йоркдаги таксиларда йўловчиларнинг 36 фоизи банк карталари билан йўл ҳақини тўлашади. Манхэттендаги аксарият ресторанлар эса фақат пластик карталарни қабул қилади. Нақд пулга хизмат кўрсатилмайди. Ўзбекистон Марказий Банки бошқаруви UZKART Банклараро тўлов тизими фаолияти низомини тасдиқлади. Унга кўра, UZKART тизими аъзоси бўлган банк мазкур тизимнинг аъзоси бўлган бошқа банк томонидан эмиссия қилинган банк пластик картаси(БПК)нинг барча сақловчиларига ўз инфратузилмасида тўловлар қабул қилинишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул маблағлари берилишини (юридик шахсларга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга берилган корпоратив БПКлар бундан мустасно) кафолатлайди. Бундан ташқари мазкур ҳужжат билан белгиланганки, ҳисоб- китобларни амалга оширувчи банк UZKART тизими аъзолари билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, процессинг марказидан олинган ахборот асосида банклар ўртасида БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича ўзаро ҳисоб- китобларнинг амалга оширади. Процессинг маркази UZKART тизими аъзолари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича барча ахборотларни Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкка ва UZKART тизими аъзолари бўлган банкларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини ўз зиммасига олади. Таъкидлаш лозим, банкларнинг UZKART тизимига аъзолиги ихтиёрийдир. UZKART тизимига аъзо бўлиш учун банк белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган, банк операцияларини амалга ошириш учун лицензияга, шунингдек UZKART тизимига кириш имкониятига эга бўлган тегишли техник ва дастурий-аппарат мажмуасига эга бўлиши лозим. Техник ва дастурий- аппарат мажмуасига қўйиладиган талаблар Банклараро мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади. Демак, бир банкнинг пластик карточкасидаги маблағни бошқа банк банкоматидан ечиб олиш мумкин? Албатта мумкин. Пластик карточка қайси тижорат банки томонидан эмиссия қилинганидан қатьий назар, улар орқали тўловлар республиканинг барча ҳудудларида исталган терминалларда қабул қилинади. Бу дегани, сиз бир банкнинг пластик карточкасига эга бўлиб, бошқа тижорат банки томонидан ўрнатилган терминал орқали бемалол тўловларни ёки банкоматдан нақд пул олиш амалиётларини амалга оширишингиз мумкин ёки аксинча. Пластик карточкадан маблағни ечаётганда банклар пулнинг қанча фоизини олиб қолишга ҳақли? Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш мақсадида, ягона тарифлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги кунда барча тижорат банклари мазкур ягона тарифлар бўйича пластик карточкалар асосида ҳисоб- китобларни амалга оширмоқда. Хусусан, мазкур ягона тарифларга кўра, пластик карточка эгалари хизмат кўрсатувчи банк кассаларидан иш ҳақи лойиҳаси бўйича нақд пул олиш амалиётларини амалга оширганларида хизмат ҳақи олинмайди . Пластик карточкага қонунчиликда белгиланган тартибда турли мақсадларда, масалан, ижара ҳақи, автомобил ёки бино сотишдан нақд пулсиз шаклда келиб тушган маблағларни банк кассаларидан нақд пул шаклида олинаётганда шартнома шартларига мувофиқ, лекин олинган маблағнинг 0,5 фоизидан ошмаган миқдорида хизмат ҳақи олиниши мумкин. "VISA” карточкаларининг банкларнинг бошқа пластик карточкаларидан нима фарқи бор? "VISA” - пластик карточкалар бошқа пластик карточкаларидан On-line режимида ишлаши билан фарқланади. Пластик карточка ҳисоб рақамидаги қолдиқ маблағларни ҳамда савдо пуллик хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилган тўловларнинг ҳаракатини назорат қилиб туриш имконияти мавжуд. DUET – тизимида эса банк пластик карточкалари электрон ҳамён вазифасини бажариб, мижоз ўз ҳисобрақамидаги маблағларини терминал, банкомат ёки инфокиоскалар ёрдамида пластик карточкага кўчириб олади. Ушбу тизимда ишловчи пластик карточкалардаги маблағларни бегона шахслар томонидан сохталаштириш ва рухсатсиз фойдаланишига йўл қўймайди. Шунингдек, VISA пластик карточкалари (Ўзсаноатқурилишбанкнинг "сўм”ли карталаридан ташқари) халқаро кўламда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, ундаги маблағлар ҳаракати хорижий валютада ҳам амалга оширилади. Мамлакатимизда пластик карточка тизимига тўлиқ ўтиш жараёни қачонга мўлжалланган? 2012 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган пластик карталарнинг сони 8,398 миллионтадан ошди. Ўзбекистон Марказий Банки тарқатган маълумотларга кўра, молиявий муассасалар 8,364 миллионта пластик карталарни жисмоний шахсларга, 23 018 тасини юридик шахслар, 11 мингдан ортиқ якка тадбиркорлар ҳам пластик карталардан фойдаланишади. Шу билан бирга, мазкур санагача юртимиз тижорат банклари 103 369 та тўлов терминали ва 310 та банкомат, 765 та инфокиоск ўрнатган. Пластик карточкаларни муомалага чиқариш, тўлов терминаллари ва улар билан ҳисоб-китоблар тизимини кенгайиши, бу – даромад олувчилар (пластик карточкалардан фойдаланувчилар) сонининг ортиб бориши ҳамда янги савдо ва хизмат кўрсатиш шоҳобчаларининг ташкил этилиши натижасида уларнинг талабига кўра босқичма-босқич ўзгариб боради. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг қарорларига асосан 2009 йил 6 августдан бошлаб, мамлакатимиздаги барча савдо объектлари пластик карточкалар бўйича ҳисоб- китобларни амалга ошириш учун терминалларга эга бўлиши мажбур. Бу ерда савдо объектларига қайсилар киради? Ушбу ҳолатдан истисно бўлган савдо-сотиқ жойлари ҳам борми? Меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, қуйидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим: - авиация ва темирйўл патталарини сотиш кассалари; - уй-жой коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҳузурида очилган аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари; - телефон, шу жумладан уяли алоқа телефонлари хизматлари учун тўловларни қабул қилиш шохобчалари; - аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қабул қилиш шохобчалари; - автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари; - савдо зали майдони 150 квадрат метрдан ортиқ бўлган турғун савдо шохобчалари; - ресторанлар; - иш ҳақи тўлаш пластик карточкалардан фойдаланиб амалга ошириладиган корхоналар ва муассасалардаги умумий овқатланиш объектлари; - меҳмонхоналар; - алоқа бўлимлари. Мазкур савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари раҳбарлари тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини таъминлашлари шарт. UZKART тизими БТТ UZKART қатнашчи банклар орасида 2005 йил 5 март куни ВО №-1 "Банк сўмлик микропроцессорлик пластик карточкалари бўйича ҳизмат кўрсатиш ва уларнинг операциялари бўйича ўзаро тўловлар билан таъминлаш” ҳақида умумий шартномани имзолаганлар. Ҳозирги кунда, ушбу Марказда 20 дан ортиқ ҳусусий банкларнинг тўлов тизимлари бирлаштирилган, БТТ UZKART қатнашчилари бўлмиш банклар чиқарган карточкалар умумхизмат тизимини таъминловчи сўмлик пластик карточкалар орқали ҳисобнинг банклараро тўлов тизими тузилган. Мақола Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизмати тарқатган маълумотлар асосида тайёрланди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 1073 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|