"Билайн" Ўзбекистон бозорида 10 миллионлик чегарадан ўтган биринчи оператор бўлди. 6 март куни етакчи халқаро телекоммуникацион хизматлар провайдерлардан бири Вимпелком Лтд (Ўзбекистонда "Билайн" савдо белгиси) 2012 йил IV чорак учун молиявий ва операцион натижаларни эълон қилди.
Унга кўра, компаниянинг Ўзбекистондаги соф операцион даромади 2011 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан 99% ўсиб (80 млн. доллардан), октябрдан декабрга қадар 158 АҚШ долларини ташкил қилди. Бунда даромаднинг йил давомида ўсиши 67% (2011 йилдаги $277 млн.га нисбатан $463).
"Билайн" мобил алоқасининг Ўзбекистондаги абонентларининг сони йил якунларига кўра ўн миллионлик чегарадан ўтиб, 10 194 000 кишини ташкил қилди. Шундай қилиб, йил давомида абонентлик шартномалари сонининг ўсиши 3 833 000 (+60%) ни ташкил қилди.
Бир ой давомида битта мобил абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) IV чоракда $5,3 га қадар ўсди. Бунда бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони йил мобайнида 13% ўсди.
"Ўтган йил осон кечмади ва иккинчи ярим йилликда, хусусан тўртинчи чоракда ҳал қилишимизга тўғри келган мураккаб вазифалар "Билайн" жамоасининг юқори профессионализмга эгалигини ҳамда якдиллигини яна бир бор исботлади. Бугун мен ишонч билан айта оламанки, биз хизмат ва сервис сифатини янада оширишга қаратилган йўналишда ҳаракат қилишда давом этиб, тўғри йўл танлаганмиз. Албатта, бу тармоқ ривожига бўлган қўшимча инвестициялар эвазига амалга оширилган: октабр-декабрда капитал харажатларимизни икки баробар оширдик, 2012 йил давомида эса улар жами 137 миллиондан доллардан ортиқни ташкил қилди. Бу йилда биз Ўзбекистонга қамровни кенгайтиришга ҳамда инновацияларни жорий қилишга йўналтирилган стратегик ва узоқ муддатли сармояларни олиб киришда давом этмоқдамиз", – дейди Unitel МЧЖ Бош директори Андрей Сафронюк.
darakchi.uz
|