Главная » 2013»May»6 » «Билайн» Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарорига изоҳ берди
20:01
«Билайн» Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарорига изоҳ берди
«Билайн» Жамоатчилик билан алоқалар хизматида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг яқинда эълон қилинган хабарига шарҳ берилди. Бу ҳақдаги пресс-релиз ўзбек тилида Kun таҳририятига келиб тушди.
Beeline ва Ucell нархларни асоссиз оширгани учун жаримага тортилди «Билайн» ва Ucell жаримага тортилгани ҳақидаги хабар давлат қўмитаси сайтидан олиб ташланди 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг сайтида GSM-операторлар, шу жумладан, «Билайн» Товар бозорларида устунлик қилувчи мавқега эга бўлган корхоналар Давлат реестрига киритилганлиги ҳақида хабар нашр қилинган. Бироқ антимонопол идоранинг «Билайн» ва Ucell биргаликда абонентлик тўлови ҳамда қатор тарифларни кўтариш мобайнидаги келишилган ҳаракатларни амалга оширгани ҳақидаги баёноти катта шов-шувга сабаб бўлди. «Билайн» Жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков масалага ойдинлик киритди.
– 30 апрелдаги www.gki.uz чоп этган хабарларни изоҳлай оласизми? – Албатта, бироқ ушбу матнлар билан танишиш унчалик осон бўлмади: 1 майнинг ўзидаёқ улар сирли равишда www.gki.uz сайтида йўқолиб қолди. Ўйлайманки, хабарлар муаллифлари айрим хулосалар шошма-шошарлик билан қилинганлигини англаб етганлар, бироқ биз улар билан танишишга улгурдик, албатта.
– Давлат қўмитаси томонидан эълон қилинган бозордаги улушларни тасдиқлайсизми: «Билайн» – 54%, Ucell – 41%, Perfectum Mobile – 3% ва Uzmobile – 1%? – Умуман олганда, мақолада ёзилган операторлар рейтинги шубҳага ўрин қолдирмайди: ҳар ҳолда, бизнинг маълумотларга кўра кетма-кетлик худди шундай. Агар хабардаги рақамларга назар ташласак, улар жами 100% ни ўрнига 99% га тенг бўлиб чиқяпти. Лекин бу, афсуски, хабардаги ягона хато эмас. Келинг, матнни бошидан таҳлил қилиб чиқамиз.
– Энг бошида шундай дейилган: «Билайн» 2013 йил 20 январида асосий тарифлардаги кунлик абонент тўлови $0,02 дан $0,03га оширилганлиги ҳақида хабар қилди. Бунда бир вақтнинг ўзида Ucell 2013 йил 25 январида асосий тарифлардаги кундалик абонентлик тўлови оширилганлиги ҳақида хабар берди…» – Агар аниқароқ айтадиган бўлсак, 10 январда биз амалга ошириладиган ўзгаришлар ҳақида хабар берган эдик, рақибларимиз эса – беш кун кейин. Ҳар бир истовчи ушбу саналарни шунчаки комапнияларнинг расмий сайтларига кириб кўриши мумкин. Дейлик, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг мутахассислари учун 5 кун – бу «бир вақтнинг ўзида». Бироқ кейин улар 2012 йилдаги тарифлар тўғриланиши ҳақида гапириб, оширилишни энди 20 кунлик фарқ билан «синхрон» деб атадилар. «Бир вақтнинг ўзида» ва «синхрон» тушунчалари учун бўлган чегаралар тўғрисида савол туғилади. Афсус, амалдаги қонунчилик ушбу атамларни аниқ муҳлат билан белгиламаган, ушбу ваколатни шу таърифлардан фойдаланидаганларнинг ихтиёрига қолдиради. Оддийроқ айтадиган бўлсак, орасида ойларда фарқ билан содир этилган ҳаракатларни ҳам «синхрон» деб аташ мумкин.
– Келишилган ҳаракатларда айблашларига нима дейсиз? – Ўйлайманки, www.gki.uz сайтидан ўчирилган матн муаллифларининг тушунчасида «келишилган» атамасини 90-йиллардан бошлаб барча опеарторларнинг ҳаракатларига нисбатан ишлатиш мумкин. Аслини олганда, Ўзбекистоннинг телдекоммуникацион бозори ҳар доим юқори даражадаги рақобати билан ажралиб турганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳар бир оператор тариф сиёсатидаги исталган ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш учун бошқасининг ҳаракатини кузатиб келган, бу айрим пайтларда бир кун фарқ билан аналогик тарифларни ишга туширилишига олиб келган. Ҳа, у пайтда сўз нархларни тушириш ҳақида борган, бироқ рақиблар ҳаракатларининг ўхшашлиги, шунингдек уларнинг синхронлиги қўмита хабарларида муҳокама қилинаётганга нисбатан анча юқори эди.
– Бироқ бу ерда ҳамма гап нархни пасайишида эмас, балки айнан кўтарилишида кетмоқда. – Биласизми, аслини олганда бунинг ҳеч қандай фарқи йўқ. Компаниялар бизнес юритмоқда, охир-оқибат эса исталган бизнеснинг муваффақияти мижозларнинг сони билан эмас, молиявий натижа билан баҳоланади. Сервис даражаси, хизматлар сифати ва абонентлар сони бўйича етакчилик қилишга бўлган табиий истакни ҳеч ким бекор қилмайди, бироқ бунда ҳам компания менежерлари, ҳам акциядорлар даромаднинг бозордаги кўрсатикчиларини диққат билан кузатиб борадилар. Тушунинг, «Билайн» юзага келган вазиятда мутлақо ўзини оқламайди: барча келтирилган ҳолатларда айнан бизнинг компания биринчи бўлиб ўзгартиришлар киритган, бу ўз навбатида бошқа операторларнинг жавоб ҳаракатларини келтириб чиқарган.
Яна бир аҳамиятли томон: 2012 йил 1 январдан абонентлик тўлови киритилганлиги, шунингдек у ўша йилнинг апрел-май ойларида оширилганлигини эслатиб, нашр муаллифлари ўша пайтда Ўзбекистонда яна бир компания – айтгандай, мобил бозорининг етакчиси бўлганлигини мутлақо инкор қилган ҳолда, бугун фаолият олиб бораётган иккита GSM-операторларни келишилган ҳаракатларда айбламоқдалар. У пайтда на биз, на бизнинг ҳозирги рақибларимиз «Устунлик қилувчи мавқе»га эга эмас эдилар.
– Мақолада, шунингдек нархлар асоссиз кўтарилганлиги ҳақида айтилган. – Ҳа, бу, эҳтимол, биз учун энг қаттиқ таъсир қилувчи айблов. Мамлакатимизда «Билайн» каби ҳар бир тарифларни батафсил ёритувчи унча кўп компания топилмаса керак. Истовчилар ушбу хабарларни етакчи сайтларда бемалол топа оладилар, бироқ мен ҳар бир ҳолат бўйича яна бир бор қисқача тўхталиб ўтаман. Чунки бошқа соҳаларда нархларнинг оширилиши асосланган, мобил операторлариники эса – «асосланмаган» бўлиб чиқмоқда. Бироқ бундай бўлмайди: барчамизнинг фаолиятимиз битта умумий бозорда ва ёқилғи, ташув ва қатор хизматларга бўлган нархларнинг оширилиши биздаги нархларнинг шаклланишига тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Барчамиз эслаймизки, 2012 йил 1 январдан операторларга солиқ солинган, унга мувофиқ ўша пайтдан эътиборан уяли алоқа компаниялари ҳар ойда ҳар бир абонентлик рақами учун тўлов тўлайдилар. Айнан 2012 йил 1 январдан барча операторлар томонидан кундалик абонентлик тўлови киритилаганлигига ҳайрон бўлиш керакмикин? Ва бу «келишилган ҳаркатлар» дейиладими? «Билайн» биринчи бўлиб 2011 йил ноябр охирида ўз сайтида абонентлик тўлови жорий қилиниши ҳақида эълон қилган, ҳамкасблармизда эса қарор қабул қилиш учун етарли вақт бор эди. Ва минимал тўлов 1 центни ташкил қилиши етарли деб билганлари – умуман тил бириктиришнинг белгиси эмас. Ўрни келганда, айтиш жоиз, кейин солиқ суммаси оширилди, бироқ абонентлик тўловининг кейинги мантиқий кўтарилишида негадир шубҳали «келишув» борлиги кузатилмоқда.
Агар жорий йил 20 январдаги абонентлик тўловининг охирги оширилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда бу нафақат солиқ оширилишининг оқибати эмас. Шуни айта оламанки, 2012 йил 25 декабрдаги «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонун ўзгартиришларига мувофиқ, тармоқларни қуриш учун олиб киритилаётган хорижий телеком-ускуналар учун бож ва йиғимлар бекор қилинган. Шу тариқа айнан ўша асосий станцияларни сотиб олиш ҳамда етказиб бериш учун бўлган харажатларимиз олдинги мўлжалдагимизга нисбатан 30% ўсди. Умид қиламанки, жорий йилда аниқ сабабларга кўра катта ҳажмда ускуна олиб кирилиши режалаштирилаётганлигини тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Биз ривожланиб боряпмиз, хизматлар сифатини оширишимиз лозим, бироқ бу билан боғлиқ харажатлар жиддий ошди, яна 2013 йилги бюджетимизни тасдиқлаганимиздан сўнг. Худди шу нарсалар рақибларимизга тегишли эканлиги тушунарли ҳол, шунинг учун бу ерда «келишув» тўғрисидаги қараш танқидни кўтара олмайди.
– Шунга қарамай, қарор қабул қилинган ва жарима солинган. – Унчалик эмас. Қарор қабул қилинган, жарима эса тўланмаган, чунки бу қарорга юқорида қайд этилган сабабларга кўра суд тартибида эътироз билдириш мумкин.
– «Билайн» ушбу қарорга судда қарши чиқмоқчими? – Шубҳасиз.
– Нашрда, шунингдек, Давлат алоқа қўмитасига Мобил алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини операторлар томонидан мобил алоқаси тарификацсиясини миллий валютада ўрнатиш қисми бўйича қайта кўриб чиқиш тавсия қилинган. Ушбу таклифга қандай қарайсиз? – Энг аввало, келинг, аниқлаб олайлик, у ёки бу «Билайн» тарифлари валютада ўрнатилганлигига қарамай, ҳисоб-китоблар сўмларда амалга оширилади. Энди бевосита таклифга келсак: тушунишим бўйича, гап абонентларга анъанавий долларлик ва сўмлик тарифлар ўртасида танлаш ҳуқуқини тақдим этиш ҳақида кетмоқда. Бизнинг фикримизча, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси истеъмолчиларга муқобил бўлиши учун ҳаракат қилаётганини жуда тўғри ҳолат ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз. «Билайн» учун бу яна шунинг учун жуда муҳим-ки, анча олдин – 2008 йилдан бери бугунга қадар биз Ўзбекистонда сўмлик тарифга эга ягона оператор бўлиб қолмоқдамиз. Тажриба бўйича ҳам, бир неча маротаба ўтказилган маркетинг тадқиқотлари маълумотлари бўйича ҳам сўмлик тарифлар кам оммалашиб бораётганлиги бошқа масала: йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида абонентлар алоқага бўлган ўз харажатларини центларда ҳисоблашга ўрганиб қолганлар, уларга баъзан долларлик ва сўмлик тарифларни қиёслаш қийин. Шунга қарамай, бизда бундай тарифлар бор: масалан, «Алло» сўмлик тариф режасининг фаол базаси 200 минг кишидан ортади.
Бу ерда яна шуни англаш муҳимки, Ўзбекистон мобил операторлари бошқа кўплаб мамлакатлардагига нисбатан кўпроқ мижозга мослашган. Бизда алоқа хизматлари нархи бўйича дунёда энг арзонларидан бири ҳисобланиши ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман. Келинг эслаймиз, чет элда кўп ҳолатларда кирувчи қўнғироқларга тўловни бекор қилиш учун парламентлар махсус қонун ҳужжатларини қабул қилиб, операторларни мажбур қилишларига тўғри келган. Маълум бўлганидек, Ўзбекистонда бу ўз-ўзидан амалга ошди ва бу барча операторларнинг давлат органлари томонидан ҳеч қандай босимсиз, ихтиёрий тарздаги мутлақо бозорга оид қарори бўлди. Ҳа, айтгандай, ўшанда ҳаракатларнинг «келишилганлиги» ҳақида негадир ҳеч ким гапирмади.
Худди шу ҳолат сўмлик тарифларга ҳам тегишли: улар бозорда ҳеч қандай мажбурий низом ва қоидаларсиз беш йилдан бери мавжуд. Шундай экан, охир-оқибат, танлаш ҳуқуқи – истеъмолчиларда.