Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 23 » «Билайн» Қорақалпоғистонда мобил интернетни ривожлантиради
01:52 «Билайн» Қорақалпоғистонда мобил интернетни ривожлантиради |
«Билайн» мобил алоқа оператори Қорақалпоғистон ҳудудида GSM базавий тармоғи, шунингдек, 3G тармоғи сиғими ва қамров ҳудудини кенгайтирди. Бу ҳақда UzDaily.Uz хабар бермоқда.
«Билайн-Ўзбекистон»нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдиновнинг сўзларига кўра, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати компания учун ҳали ҳам асосий мақсад бўлиб қолмоқда. «Қорақалпоғистонда «Билайн» абонентларининг сони ўсиши ва етакчилигимизнинг мустаҳкамланиши тармоқларни янгилашни бизнинг бу йилги энг муҳим вазифамизга айлантирди», – дейди директор.
UzDaily.Uz’нинг ёзишича, янги базавий станцияларнинг қурилиши натижасида Қорақалпоғистоннинг Хўжайли, Қўнғирот, Беруний ва Шуманай туманларида алоқа сифати яхшиланган. Қўшимча ускуналарнинг ўрнатилиши натижасида Нукус, Тахиатош ва Беруний каби шаҳарларда алоқа қамровини яхшилашга имкон берди.
«Билайн-Ўзбекистон»нинг ҳудудий ривожланиш бўийча директори Абай Колановнинг сўзларига кўра, компания ҳар доим ўз абонентларининг тезкор мобил интернетга бўлган талабини ҳисобга олиб келади. Унинг айтишича, Қорақалпоғистонда бир йил аввал 3G тармоғи ишга туширилган бўлса, сўнгги ойларда унинг қамрови Нукус, Хўжайли ва Тахиатошда кенгайтирилган.
Март ойи бошида «Билайн-Ўзбекистон»нинг Ўзбекистондаги абонентлари сони 10 миллиондан ошгани тўғрисида хабарлар тарқатилган эди. Mobiman’нинг ёзишича, 2012 йил давомида операторнинг абонентлари сони 3,8 миллион кишига кўпайган.
|
Категория: Mobil telfonlar |
Просмотров: 730 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|