2013 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра «Билайн»нинг Ўзбекистондаги абонентлари сони 109 мингтага ўсди ва 10 миллион 303 минг кишини ташкил қилди.
Бу хақда Vimpelcom Ltd компаниясининг ҳисоботида маълум қилинади. Бунда 2012 йилнинг шу даврига нисбатан абонентлар сонининг ўсиши 40%ни яъни 3 млн. кишини ташкил қилди.
Vimpelcom Ltd. маълумотларига қараганда, комапниянинг Ўзбекистондаги амалиётидан келиб тушган даромади январ-март ойларида $157 млн.ни ташкил қилди, бу эса 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 100% га кўпдир($79 млн.)
Битта абонентнинг бир ойда ишлатган дақиқалари сони биринчи чорак якуни бўйича 425 дақиқани ташкил қилди, ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 376 дақиқани ташкил қилган эди. Ўсиш 13%.
Ушбу даврда компаниянинг капитал ҳаражатлари $59 млн.дан ошиб кетди, дейилади компания ҳисоботида. Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54% ташкил қилди.