АҚШда беш ёшли бола бир йил олдин ота-онаси совға қилган сойли милтиқ билан ўзининг икки ёшли синглисини отиб қўйди. Бу ҳақда Америка ОАВ хабар берди.
Болаларнинг онаси Стефани Спаркс фожиа юз берган пайтда ошхонада уй ишлари билан машғул бўлган. Бир пайт ўқ овози эшитилган. Қизча касалхонага олиб борилган, бироқ ўша ерда жон берган.
Спаркснинг айтишича, у ҳам, эри ҳам қуролнинг ўқланганини билмаган. Ўқ узилган милтиқ болаларнинг қуролларига ихтисослашган "Keystone Sporting Arm” фирмасида ишлаб чиқарилган. Компания шиори – "Менинг биринчи милтиғим”ovoza.com